Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари савдо дўконлари қуриш учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар талаб қилган. Келишилган пулнинг 200 долларини олдиндан олган, қолганини олаётган пайтда эса қўлга тушган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбирда ушланди. Бу ҳақда хабар берган Давлат хавфсизлик хизмати унинг исмини ошкор қилмади.
Маълум қилинишича, ҳокими ўринбосари туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар талаб қилган. У келишилган пулнинг 200 долларини олдиндан олган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а,в” бандлари ва 28,211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳоким ўринбосарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Сирдарё вилоятида ҳам ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
14:53
“Украинская правда”: Тимур Миндич Исроилда
12:21
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
10:00 / 14.12.2025
Нақдсиз савдо талаби, метанга чеклов ва коррупцияга қарши кластер — ҳафта дайжести
22:08 / 13.12.2025