Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.У., Д.К. ва С.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 1 дона “Тропикамид” ва 5 дона “Регапен” номли дори воситаларини сотган вақтида ушланган.
Улардан 11 дона “Тропикамид”, 45 дона “Регапен” номли дори воситалари, шунингдек Д.К.нинг ёнидан 1,85 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.И. фуқаро М.А.га 32 дона “Торгобалин 150 мг.” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ундан 40 дона “Гее баралгин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси ҳамда 276-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Мавзуга оид
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
12:31 / 02.06.2026