Амазонкада қурғоқчилик: қамалда қолган кемалар ва ўлаётган балиқлар – фото
Бразилия Амазонкасида кучли қурғоқчилик кузатиляпти. 20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар олис ўрмон қишлоқларида озиқ-овқат ва дори-дармонсиз қолиб кетишган.
Бразилия ҳукумати қурғоқчилик иқлим ўзгариши ва Эл-Нино ҳодисасига боғлиқ эканини айтмоқда. Натижада Амазонка шимолида ёғингарчилик ўртача тарихий кўрсаткичдан пастлаган ва дарёлар сатҳи рекорд даражага тушиб кетган. Сув сатҳининг пасайиши Амазонка атрофида яшайдиган қарийб 30 миллион кишининг ҳаётига хавф соляпти.
20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар узоқ ўрмон қишлоқларида ёрдамсиз қолмоқда.
Тирикчилик ва транспорт учун дарёларга бутунлай боғланиб қолган қишлоқлар озиқ-овқат, дори-дармон ва сувни ҳаво транспорти орқали олишга мажбур бўляпти. Айримлар сув учун қудуқ қазяпти.
Транспорт, газ ва таъминот захиралари ортилган кемалар Рио Негро дарёсида сув сатҳи тушиб кетгани учун ўрнидан қўзғалолмай, қуруқликда қолиб кетган.
Жазирама ва қурғоқчилик дарёда кўплаб балиқ ва делфинларнинг катта миқдорда ўлишига сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.
Ерлик аҳоли сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва уни ташиш учун транспортга эҳтиёж сезяпти. Бунинг учун ҳукумат иқлим фавқулодда ҳолати эълон қилишини кутяпти.
Ўтган ой ҳукумат изоляция қилинган қишлоқларга озиқ-овқат етказиб бериш учун ишчи гуруҳини жўнатган, бироқ вазият тобора ёмонлашаётгани учун уларга кўпроқ ёрдам керак.
Маълумот учун, Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмида сув юзасининг иссиқ ёки ўртачадан баланд ҳароратда бўлиши Эл-Нино ҳодисаси деб номланади. Бу ҳудудда совуқ ҳаво оқимлари тўпланиши эса Ла-Нино дейилади. Иқлимшунослар бу икки жараённи дунё иқлимининг «мотори» дейишади. Яъни уларга қараб фасллардаги ҳароратни тахмин қилиш мумкин. Июн ойидаги тахминларга кўра, 2023-2024 йил қишлари давомида Эл Нино ҳодисаси Шимолий яримшарда сақланиб туради ва аста-секин кучайиб бориши мумкин. Прогнозлар бу ҳодиса дунёда иссиқлик рекордини янгилаши, Жанубий Америкада ёғингарчиликнинг кўпайиши, Африкада қурғоқчиликнинг кучайиши ва дунё иқтисодиётига зарар етишига сабаб бўлишини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
17:08 / 02.11.2024