Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия қанчалик катта? Инфографикада ҳақиқий кўлам
Бразилия — дунёдаги энг йирик давлатлардан бири. Инфографикада мамлакатнинг ҳақиқий катталиги яққол кўрсатилган.
Майдон бўйича барча давлатлар орасида у бешинчи ўринни эгаллайди. Бразилиядан олдин фақат Россия, Канада, АҚШ ва Хитой туради.
Бразилия ҳудуди тахминан 8,36 миллион квадрат километрни ташкил этади. Бразилия майдони Евроиттифоқ (4,2 миллион квадрат километр) майдонидан деярли икки баробар катта.
Оддий харитада Бразилия ҳудуди Россия ҳудудидан анча кичикдек кўринади. Аслида эса бу Лотин Америкадаги мамлакатнинг майдони Россияникидан тахминан икки баравар кичик.
Аҳоли сони бўйича Бразилия Россиядан олдинда: 213 миллионга қарши 146 миллион. Аҳоли сони жиҳатидан Бразилия дунёда еттинчи ўринда, Россия эса бу рейтингда тўққизинчи ўринда туради.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026