ФВВ чигирткалар хавфидан огоҳлантирди, 600 минг гектар майдонга ишлов берилмоқда
Республика бўйлаб зарарли чигиртка билан курашиш мавсуми бошланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов олиб борилаётган тадбирлар бўйича сўзлаб берди.
“Республикамизнинг барча ҳудудларида зарарли чигирткаларнинг тарқалишига қарши чораларни кўриш тадбирлари бошланди. Фавқулодда вазиятлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликда жорий йилда ҳашаротлар таҳдид қилиши мумкин бўлган тахминий экин майдонлари ҳисоблаб чиқилди. Бу деярли 600 минг гектар қир-адир ерларидир. Айни кунларда чигиртка тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларда кимёвий ишлов бериш тадбирлари олиб борилмоқда.
Буларга, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу каби тадбирлар тез кунларда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳам бошланади. Фарғона водийси ҳудудларида эса профилактик тадбирлар май ойининг бошида ўтказилиши режалаштирилган.
Шуни таъкидлаш керакки, жараёнларга ўнлаб делтапланлар ва юзлаб қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этилмоқда. Бу каби чораларнинг ўз вақтида амалга оширилиши қишлоқ хўжалиги ерларига зарарли чигирткалар таъсири олдини олишига хизмат қилади”, деди Мурод Содиқов ўз чиқишида.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

15:01 / 03.04.2025
2025 йилда 600 минг гектардан ортиқ майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган

20:27 / 28.03.2025