1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида видео-фоторадарлар ўрнатилади
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, ЙТҲ ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.
“Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.
Бунда:
- махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади;
- махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Транспорт вазирлиги икки ой муддатда хавфлилик даражаси юқори бўлган темирйўл кесишмаларини хатловдан ўтказиб, манзилли рўйхатни шакллантиради ҳамда Ички ишлар вазирлигига тақдим этади.
Ички ишлар вазирлиги 2024-2026 йиллар давомида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини манзилли рўйхат асосида ўрнатиш ҳамда “Хавфсиз шаҳар” тизимларига интеграция қилиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
21:17 / 25.10.2024
Қўнғирот–Бейнеу йўлининг 240 километрлик қисми фойдаланишга топширилди
09:30 / 11.10.2024
Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли 6 йил муддатда қурилади
10:06 / 19.09.2024