Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ бадиий фильм суратга олиш жараёнларидаги саҳналар бўйича изоҳ берди
Жамоатчилик орасида тушунмовчилик ва таҳлика келтириб чиқарган ҳолатлар аслида ички ишлар ходимлари фаолияти ҳақидаги бадиий фильмни тасвирга олиш жараёни билан боғлиқлиги айтилди.
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида бир гуруҳ йигитлар йўл ўртасида ҳаракатланиб келаётган машинани тўхтатиб, устига чиқиб безорилик қилгани ва унга ўт қўйиб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур видеолавҳа тармоқ фойдаланувчилари ўртасида тушунмовчилик ва таҳлика келтириб чиқарди.
Аслида фуқаролар томонидан тарқатилган лавҳа Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида суратга олинаётгани “Уч қаҳрамон” бадиий фильмининг съёмка жараёнидан туширилган. Фуқароларга безорилик қилаётгандек кўринган йигитлар эса рол ўйнаётган бўлган.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти “Уч қаҳрамон” фильмини суратга олиш жараёнида барча хавфсизлик чоралари кўрилаётганини билдирди.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026