Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатиш имконини берувчи махсус Telegram-бот ишга туширилди.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, @iiv_shxbb_bot орқали фуқаролар ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупция, тамагирлик ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида тез ва осон хабар бериши мумкин.
Шунингдек, мазкур бот орқали ходимларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳақида ҳам мурожаат йўллаш имконияти яратилган.
Қайд этилишича, ҳар бир келиб тушган хабар тезкор равишда текширилади ва мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мазкур ботнинг асосий мақсади — Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан самарали алоқа ўрнатиш, тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.
Фуқаролар, шунингдек, қўшимча равишда 71-231-31-74 ишонч телефони орқали ҳам мурожаат йўллаши мумкин.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:23 / 13.04.2026