Фан-техника | 00:56 / 04.05.2017
293920
2 дақиқада ўқилади

Жарималарни аниқлаш имконини берадиган сайт ишга тушди

Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, ниҳоят, dyhxx.uz сайтини ишга туширди. Унда қисқача рўйхатга олиш жараёнидан ўтиб, Тошкент шаҳри йўллари ва чорраҳаларида ўрнатилган кузатув камералари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўзингизга нисбатан жарима қўлланган-қўлланилмаганини билиб олиш мумкин

Таассуфки, хизмат ҳозирча фақат UMS уяли алоқа компаниясининг абонентлари учунгина хизмат кўрсатади.

Скриншот: Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати

«Сиз рўйхатдан ўтганингиздан кейин 8860 рақамига автомобиль давлат рақами бўшлиқ техпаспорт серияси ва рақамини SMS орқали (масалан: 01A123AA AAC1234567 кўринишида) жўнатиб, сизга нисбатан жарима ёзилган-ёзилмаганини аниқлаштириб олишингиз мумкин. Битта кирувчи SMS — баҳоси 5 цент. Ҳозирча хизматдан фақат UMS абонентлари фойдалана олишади», — деб жавоб беришган podrobno.uz’га хизматни ишлаб чиққанлар.

Бу ҳолатда бошқа ҳайдовчиларнинг ҳолатини эътиборга олмасдан, Ўзбекистоннинг бошқа икки йирик алоқа оператори абонентлари фойдалана олмайдиган сайтни ишлаб чиқишдан маъни нима эканлиги тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

Шуниси қизиқки, тизимни ишлаб чиққан компания анчадан буён ҳуқуқ-тартибот органларига хизмат қилади. Унинг ходимлари томонидан ИИВ ва унинг бўлинмалари учун бир қатор автоматлаштирилган ахборот тизимлари ишга тушириб берилган. Хусусан, ИИВ ЙХҲ хизматлари учун «Техпаспорт», «Адм-практика», «ЙҲҚ-тест» ва «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» («Права») тизимлари ишлаб чиқилган ва фойдаланишга топширилган.

Компания ходимлари томонидан Франциянинг Oberthur Technologies ва Thales фирмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими лойиҳаси ишлаб чиқилган ва фойдаланишга топширилган.

Мавзуга оид