Ўзбекистон | 07:40 / 14.03.2020
26204
23 дақиқада ўқилади

Олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган объектларни баҳолаш тартиби очиқланди (батафсил)

Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тартиби ҳақида низом тасдиқланади

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинишидан бевосита олдинги пайтдаги, ёки ернинг келажакда олиб қўйилиши ҳақидаги хабар унинг қийматига таъсир қилмайдиган пайтдаги бозор қиймати асосида амалга оширилади;

бузиладиган кўчмас мулк объектларини баҳолаш кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилди, кадастр паспорти ва кадастр ҳужжатлари асосида амалга оширилади;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни баҳолаш ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади;

бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни баҳолаш буюртмачиси фақат мулкдор ёки унинг ишончли вакили бўлиши мумкин. Бунда баҳолашни ўтказиш учун пуллик тўлов ҳокимлик ёки ер участкасининг олиб қўйилиши ташаббускори бўлган инвестор томонидан қопланиши керак;

бузиладиган кўчмас мулк объектини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни баҳолаш ҳақида ҳисобот тузилган санадан бошлаб олти ой мобайнида такроран баҳолашга йўл қўйилмайди. Бундай тартибнинг бузилиши лицензия талаблари ва баҳолаш фаолияти шартларини бир маротаба қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади;

инвестор ва мулкдор ўртасида компенсация миқдори, тури ва уни бериш муддатлари юзасидан келишув мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулк объектларини баҳолашни ўтказиш талаб этилмайди;

бузилган кўчмас мулк объектлари фақат суд қарори бўйича баҳоланади.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказишни ва уларнинг ҳақиқий мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда уларга тегишли кадастр йиғмажилди, кадастр паспорти ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини, шунингдек, тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқни баҳолаш тартиби ҳақидаги низомга кўра, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган ва бузилиши керак бўлган кўчмас мулк объектлари, олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар – ер участкасининг олиб қўйилиши ва кўчмас мулк объектларининг бузилиши муносабати билан баҳолаш объектлари ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг бозор қиймати аниқланиши шарт. Бунда баҳолаш объектининг қиймати бевосита ернинг олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинишидан олдин, ернинг келажакда олиб қўйилиши ҳақидаги хабар унинг қийматига таъсир қилмайдиган пайтдаги нархига нисбатан аниқланади.

Баҳолаш объектини баҳолаш баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш ҳақидаги ҳисобот, агар у тузилган пайтдан бошлаб олти ой давомида баҳолаш ташаббускори ва кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида компенсация бериш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ёзма шартнома тузилмаган бўлса ҳақиқий эмас деб топилади.

Баҳоловчи ташкилот ва баҳоловчилар ўз фаолиятида мустақилдирлар. Баҳолаш жараёнига ёхуд баҳоловчилар ёки баҳоловчи ташкилотлар фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди.

Баҳолаш буюртмачиси фақатгина баҳолаш объектининг мулкдори ёки унинг ишончли вакили бўлиши мумкин.

Баҳолаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси ёки Халқ депутатларининг тегишли кенгашлари томонидан ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарор қабул қилингандан кейин ва компенсация ҳақидаги нотариал тасдиқланган ёзма шартнома тузилишидан олдин амалга оширилади.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун буюртмачи ва баҳоловчи ташкилот ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади, унда:

баҳолаш объектининг номи;

баҳолаш объектини баҳолаш мақсади;

аниқланадиган баҳолаш объектининг қиймати тури;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш муддати;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун пуллик ҳақ миқдори кўрсатилиши керак.

Шартномага мажбурий тартибда баҳоловчи ташкилотда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия борлигини бу лицензиянинг тартиб (рўйхат) рақамини ва берилган санасини кўрсатган ҳолда, шунингдек, баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси борлиги ҳақидаги маълумотлар киритилади.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун пуллик ҳақ миқдори шартномада белгиланади ҳамда баҳолаш объектининг қиймати миқдорига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.

Шартномага, шунингдек, унинг ажралмас қисми бўлган баҳолаш вазифаси ҳам илова қилинади, унда қуйидагилар бўлиши лозим:

баҳолаш объектининг таърифи;

баҳолаш санаси;

баҳолашнинг мақсади (мақсадлари) ва баҳолашдан кутилаётган натижалардан фойдаланиш;

баҳолаш мақсадига мос келадиган қиймат тури;

тахминларлар ва чекловчи шартлар;

мулкдор ёки унинг ишончли вакили томонидан тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки маълумотлар рўйхати;

баҳолаш ишларини олиб бориш муддатлари.

Баҳолаш мақсадлари ва баҳолаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқиб, баҳолашга оид вазифалар ҳамда бошқача маълумотлар бўлиши мумкин.

Баҳолаш объектини баҳолаш ҳақида шартнома тузилгандан кейин баҳоловчи ташкилот томонидан:

баҳолаш объектини идентификация қилиш;

маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш;

баҳолашга ёндашувларни танлаш, асослаш ва қўллаш, шунингдек, уларнинг натижаларини келишиб олиш;

баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш;

баҳолаш ҳақида ҳисобот тузиш амалга оширилади.

Буюртмачи баҳоловчи ташкилотга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

баҳолаш объектининг кадастр йиғмажилди, ҳуқуқни тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси ёки халқ депутатларининг тегишли Кенгашлари томонидан ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарори.

Баҳолаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқиб, баҳоловчи ташкилот зарур бўлган қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.

Баҳоловчи буюртмачи билан биргаликда баҳолаш объектини инвентаризация ва идентификация қилади, шунингдек, унинг кадастр йиғмажилдига, ҳуқуқни белгиловчи ва кадастр ҳужжатларига ҳақиқатда мослигини аниқлайди.

Кадастр йиғмажилдида, ҳуқуқни белгиловчи ва кадастр ҳужжатларида акс эттирилмаган кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлса ёки кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдида, ҳуқуқни тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларга мос келмаслиги ёки ноқонуний деб кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, баҳоловчи буюртмачини бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантириши ҳамда буюртмачига кадастр йиғмажилди, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ва кадастр ҳужжатларини мувофиқлаштиришни тавсия қилиши шарт, бунда ушбу даврда баҳолаш жараёни тўхтатиб турилади.

Буюртмачи ёзма огоҳлантиришни олган кундан эътиборан уч иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалига кадастр йиғмажилди ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳақида мурожаат қилиши лозим.

Кадастр йиғмажилди ва кадастр ҳужжатлари олинганидан сўнг, буюртмачи томонидан уларни уч иш куни ичида баҳоловчи ташкилотга тақдим этиши шарт.

Ваколатли орган рухсатисиз банд қилинган ер участкалари, уларда ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк объектлари, шунингдек, кадастр режаси чегараларидан ташқари банд қилинган ер участкалари баҳолаш объектига киритилмайди.

Белгиланган тартибда берилган (ажратилган) ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мазкур ер участкасидаги қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар компенсация бериш мақсадида баҳоланади.

Кадастр йиғмажилди, ҳуқуқни тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатлари баҳоловчи ташкилотга лозим даражада тақдим этилмаган тақдирда, баҳоловчи ташкилот бир томонлама баҳолаш объектини баҳолаш ҳақидаги шартномани буюртмачини ёзма огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

 Баҳоловчи баҳолаш объекти ҳақидаги маълумотларни ва бозор ахборотини баҳолаш ёндашувлари ва усулларини асосланган тарзда танлаш ва қўллаш учун зарур ва етарли ҳажмда тўплайди ва таҳлил қилади.

Баҳоловчи баҳолаш объектини кўздан кечиришда қурилмаларнинг тавсифлари ва ҳақиқий ҳолати ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида уни текширади. Бунда қуйидагилар аниқланиши керак:

асосий қурилиш конструкциялари типи;

асосий қурилиш материаллари тури;

геометрик параметрлар ва тавсифлар;

қурилиш конструкциялари ва муҳандислик ускуналарининг ҳақиқий ҳолати.

Қурилиш бошланишида лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлса, ҳақиқий конструктив ечимларни, ишлатилган қурилиш материаллар ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилгани билан солиштирилади.

Қурилиш бошланишида лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаса, баҳолаш объектининг геометрик параметрлари ва тавсифлари кадастр ҳужжатларидан олинади.

Конструктив элементлар, муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг ҳақиқий ҳолати ташқи кўздан кечириш йўли билан аниқланади.

Баҳоловчи қўшимча тарзда:

баҳолаш объекти жойлашган ҳудуддаги кўчмас мулк бозорини ҳамда баҳолаш объекти тегишлилиги бўйича кўчмас мулк бозори сегментини;

баҳолаш объектининг жойлашган жойи (атроф-муҳитнинг жорий тавсифлари, атрофдаги ҳудудларни ривожлантириш режалари ва ҳоказо) тавсифлайдиган бозор ахборотини тўплаши ва таҳлил қилиши лозим.

Баҳолаш объектини баҳолаш жараёнида баҳоловчи баҳолашнинг қиёсий, даромад ва харажатга оид ёндашувларини қўллаши ёки улардан бирор бирини қўлламаслик сабабларини асослаши лозим.

Ҳар бир баҳолаш ёндашувида белгиланган усулларни танлаш, баҳоловчи томонидан маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўлиқлигини инобатга олган ҳолда мустақил амалга оширади.

Баҳоловчи баҳолаш объекти қийматини қиёсий ёндашув билан аниқлаш учун, ўхшаш объектлар билан битимларнинг бозор нархлари ҳақидаги ахборотни таҳлил қилишга асосланган қуйидаги усуллардан бирини қўллайди:

сотувларни таққослаш усули;

нарх ва даромад нисбати усули.

Битимларнинг нархларига доир маълумотлар етарли бўлмаган ҳолда, нархнинг пасайишига скидкани ҳисобга олиб, таклиф нархларига доир маълумотдан фойдаланишга йўл қўйилади.

Сотувларни таққослаш усулини қўллаганда баҳоловчи:

кўчмас мулк бозорининг бир сегментига мансуб бўлиши ва улар билан битимлар бозорнинг шу сегментига хос бўлган шартларда амалга оширилиши лозим бўлган аналоглар тўпламини шакллантиради;

баҳолаш объекти бозорига хос бўлган таққослаш бирликларини танлайди;

аналогларни баҳолаш объекти билан таққослаш элементлари (нарх белгиловчи омиллар)га кўра, таққослаш бирликларидан фойдаланган ҳолда солиштиради ва ҳар бир таққослаш элементи бўйича баҳолаш объектига нисбатан ҳар бир аналог нархига тузатишлар киритади;

аналоглар нархларининг тузатиш киритилган қийматларини мувофиқлаштириш йўли билан баҳолаш объекти қийматининг ягона миқдорини чиқаради.

Таққослашнинг ҳисобга олиниши шарт бўлган асосий элементларига қуйидагилар киради:

топширилаётган мулкий ҳуқуқлар;

молиялаштириш шартлари;

сотув шартлари;

хариддан кейинги харажатлар;

бозор шартлари;

жойлашган ери;

баҳолаш объектининг физик тавсифлари;

баҳолаш объектининг иқтисодий тавсифлари;

фойдаланиш тури;

кўчмас мулк таркибига кирмайдиган қиймат компонентлари.

Юқорида кўрсатилган таққослаш элементларининг дастлабки бештаси бўйича аналогларнинг нархларига тузатишлар киритиш кетма-кетликда амалга оширилади – ҳар бир кейинги тузатиш олдинги тузатиш натижасига кўра қўлланилади. Қолган таққослаш элементлари бўйича тузатишлар киритиш мустақил равишда – ҳар бир таққослаш элементи учун алоҳида бажарилади.

Таққослама сотувларнинг тузатишлар киритилган қийматларини ягона қийматга мувофиқлаштириш, қоида тариқасида, ўртача ўлчанган қийматни ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади, бунда аналоглар нархларининг энг кам тузатишлар киритилган қийматларига энг катта эътибор берилади.

 Нарх ва даромад нисбати усули ўхшаш объектлар бўйича нарх ва даромад нисбатининг таҳлили ва мазкур таҳлил натижасидан баҳолаш объектини баҳолашда фойдаланишга асосланади. Даромад турига қараб ялпи рента мультипликатори ёки капиталлаштириш умумий ставкаси қўлланилади.

Нарх ва даромад нисбати усулини ялпи рента мультипликатори ёрдамида қўллаганда баҳоловчи:

баҳолаш объектининг ялпи (потенциал ёки ҳақиқий) даромадини ҳисоблайди;

сотув нархи ва тегишли даромад қиймати ҳақида маълумот мавжуд бўлган аналоглар тўпламини шакллантиради;

зарур ҳолларда аналогларнинг баҳолаш объекти билан қиёсийлигини оширадиган тузатишлар киритади;

ҳар бир аналог бўйича сотув нархини ялпи даромадга бўлиш йўли билан ялпи рента мультипликаторини ҳисоблайди;

барча аналоглар бўйича ялпи рента мультипликаторининг ўртача ўлчанган қийматини аниқлайди;

баҳолаш объектининг ялпи даромадини ялпи рента мультипликаторининг ўртача ўлчанган қийматига кўпайтириш йўли билан баҳолаш объекти қийматини ҳисоблайди.

Капиталлаштириш умумий ставкаси фойдаланилган ҳолда нарх ва даромад нисбати усулини қўллаганда баҳоловчи:

баҳолаш объектининг соф операцион даромадини ҳисоблайди;

сотув нархи ва соф операцион даромад қиймати ҳақида ахборот мавжуд бўлган аналоглар тўпламини шакллантиради;

зарур ҳолда аналогларнинг баҳолаш объекти билан қиёсийлигини оширадиган тузатишлар киритади;

ҳар бир аналог бўйича соф операцион даромадни сотув нархига бўлиш йўли билан капиталлаштиришнинг умумий ставкасини ҳисоблайди;

барча аналоглар бўйича капиталлаштириш умумий ставкасининг ўртача ўлчанган қийматини аниқлайди;

баҳолаш объектининг соф операцион даромадини капиталлаштириш умумий ставкасининг ўртача ўлчанган қийматига бўлиш йўли билан баҳолаш объекти қийматини ҳисоблайди.

Баҳолаш объекти қийматини даромадга оид ёндашув билан аниқлаш учун баҳоловчи баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни баҳолаш санасида қийматнинг ягона миқдорига ўзгартиришга асосланган қуйидаги усуллардан бирини қўллайди:

тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули;

пул оқимларини дисконтлаш усули.

Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули жорий фойдаланиш кўрсаткичи энг самарали фойдаланиш кўрсаткичига мувофиқ бўлган амалдаги кўчмас мулк объектини баҳолаш учун қўлланилади.

Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усулини қўллаганда баҳоловчи:

баҳолаш объектидан кутилаётган даромадни ҳисоблайди;

капиталлаштириш ставкаси ёки рента мультипликаторини ҳисоблайди;

баҳолаш объекти қийматини даромадни капиталлаштириш ставкасига бўлиш ёки ялпи ёки соф рента мультипликаторига кўпайтириш йўли билан аниқлайди.

Ўзгартирилиши лозим бўлган кутилаётган даромад сифатида унинг қуйидаги турларидан бири олинади:

эҳтимол тутилган ялпи даромад, яъни кўчмас мулкдан у тўлиқ юкланган шароитда ҳамда барча йўқотишлар ва харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда олиниши мумкин бўлган даромад;

эҳтимол тутилган ялпи даромаддан майдонлардан тўлалигича фойдаланмаслик туфайли юз берган йўқотишларни айириш ва ижара ҳақи олинганда кўчмас мулк объектидан бозор мақсадларида нормал фойдаланишдан олинган бошқа даромадларни қўшиш йўли билан олинадиган ҳақиқий ялпи даромад;

соф ялпи даромаддан амортизация ажратмаларини ўз ичига олмайдиган операцион харажатларни айириш йўли билан олинадиган соф операцион даромад.

Капиталлаштириш ставкаси баҳоланаётган актив даромадлари тузилиши ва мавжуд маълумотларга қараб, қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобланади:

бозорни сиқиш усули билан;

боғлиқ инвестициялар усули билан;

капитал харажатлар қопланишини ҳисобга олиш усули билан.

Капиталлаштириш ставкаси ва ялпи ёки соф рента мультипликатори ўзгартирилаётган даромад турига мувофиқ бўлиши лозим.

Кўчмас мулк объектининг таркибий қисмларидан биттаси (ер участкаси ёки яхшиланишлар) қиймати ҳақида зарур дастлабки маълумотлар бўлганда бошқа таркибий қисмнинг қиймати қолдиқ техникасини қўллаган ҳолда аниқланади, бу техника кўчмас мулкнинг қайси таркибий қисми қийматини ҳисоблаб чиқиш керак бўлса, шу қисмга тегишли даромадни унга мос келадиган капиталлаштириш ставкасидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри капиталлаштиришдан иборат.

Пул оқимларини дисконтлаш усули даромад ва харажатларнинг ўзгариши динамикаси мунтазам бўлмаган объектларни баҳолаш учун қўлланилади. Пул оқимларини дисконтлаш усулида баҳоланадиган объект қиймати баҳолаш объектини прогноз даврда ишлатишдан пул оқимларининг жорий қийматлари билан баҳолаш объектининг прогноз давр тугагандаги жорий қиймати йиғиндиси сифатида аниқланади.

Пул оқимларини дисконтлаш усулини қўллаганда баҳоловчи:

прогноз даври муддатини аниқлайди;

прогноз даврида олинадиган пул оқимлари қийматларини ҳисоблайди;

баҳолаш объектининг прогноз даври тугаганидан кейинги қийматини ҳисоблайди;

дисконтлаш ставкасини ҳисоблайди;

баҳолаш объекти қийматини пул оқимларининг жорий қийматлари ва баҳолаш объектининг прогноз даври тугаганидан кейинги жорий қийматини қўшиш йўли билан аниқлайди.

Прогноз даври сифатида, қоида тариқасида, шундай бир давр муддати олинадики, унинг мобайнида кўчмас мулк объекти харажатлар ва даромадларнинг мунтазам бўлмаган оқимларини яратади.

Прогноз даврида олинадиган пул оқимлари ўлчови сифатида қуйидаги даромад турларидан бири олинади:

эҳтимолий ялпи даромад;

ҳақиқий ялпи даромад;

соф операцион даромад;

солиқлар тўлангунга қадар қарзга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар чегириб ташланган соф операцион даромадга тенг бўлган пул оқими;

Пул оқимлари номинал ёки реал ўлчовларда ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг прогноз даври охиридаги қиймати:

прогноз даври охирида баҳолаш объекти қийматининг унинг баҳолаш санасидаги қийматига нисбатан қандай ўзгариши ҳақидаги тахмин асосида;

прогноз даври тугаган йилдан кейинги йил учун даромад миқдорини тўғридан-тўғри капиталлаштириш орқали аниқланади.

Дисконтлаш ставкаси қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобланади:

кумулятив тузиш усули билан;

муқобил инвестицияларни таққослаш усули билан;

ўхшаш объектларнинг сотилиши ҳақидаги бозор маълумотларини ажратиш усули билан.

Дисконтлаш ставкаси қўлланилаётган пул оқимининг турига мувофиқ бўлиши ва у билан бир хил қийматларда ҳисобланиши лозим.

Баҳолаш объекти қиймати харажат ёндашуви билан ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ва тадбиркор фойдасини ўз ичига олган яхшилашлар тиклаш қиймати ёки ўрнига белгилаш қийматининг йиғилган эскириш ҳажми чегириб ташланган йиғиндиси сифатида аниқланади.

Ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қиймати бозор маълумоти асосида таққослама сотувларни таҳлил қилиш усули ёки ажратиш усули билан аниқланади. Бозор маълумоти бўлмаганда ер рентасини капиталлаштириш усулидан фойдаланилади.

Ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар бозор қиймати бўйича баҳоланиши керак. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига берилаётган бўлса, олиб қўйилаётган ер участкаси ўрнига берилаётган ер участкасини ажратиш ҳақида қарор ва тарафларнинг келишуви мавжуд бўлган тақдирда берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқининг бозор қиймати аниқланиши керак.

Берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқни баҳолаш ҳақида алоҳида шартнома асосида амалга оширилади.

Қурилиш бошланишига лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлса унинг тиклаш қиймати ёки яхшилашларни алмаштириш қиймати баҳолаш санасига базис-индексли усулда аниқланади. Қурилиш бошланишига лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаса унинг тиклаш қиймати ёки яхшилашларни алмаштириш қиймати баҳолаш санасига Қурилмалар тикланиш қийматларининг йириклаштирилган кўрсаткичлари тўпламлари бўйича қиёсий бирлик усулида аниқланади.

Қурилмаларнинг жисмоний эскириши миқдори низом иловасига мувофиқ аниқланади.

Тадбиркорнинг фойдаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг баҳолаш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда қабул қилинади.

Якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкасидаги кўп йиллик экинлар харажат ёндашуви билан баҳоланади. Агар мева берувчи дарахтлар тижорат салоҳиятига эга бўлса, буюртмачи даромадлар ҳақида ахборотни баҳолаш учун асосланган маълумотларни тақдим этиши шарти билан даромад ёндашуви қўлланилиши мумкин.

 Баҳолаш объектини баҳолашни ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва тартиб (рўйхатга олиш) рақами;

баҳолаш объектини баҳолашни ўтказиш учун асос;

баҳолаш объектини баҳолаш мақсади;

баҳолаш объекти қийматининг аниқланадиган тури;

баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва унга берилган баҳолаш фаолияти билан шуғулланишга оид лицензия ҳақида маълумотлар;

баҳолаш объектини баҳолашни амалга оширган баҳоловчи (баҳоловчилар) малака сертификати ҳақида маълумотлар;

баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасида уни қатъий идентификация қилиш имконини берадиган таърифи, шунингдек, баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;

баҳолаш стандартлари, уларни қўллашни асослаш, баҳолаш объектини баҳолашда фойдаланилган маълумотлар рўйхати улар қайси манбалардан олинганлигини кўрсатган ҳолда;

баҳолаш объектини баҳолаш кетма-кетлиги, шунингдек, олинган натижани қўллаш чегаралари;

баҳолаш объекти қийматини аниқлаш санаси;

баҳолаш ташкилоти томонидан фойдаланиладиган ва баҳолаш объектининг миқдорий ва сифат тавсифларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.

Баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан олиб борилган тақдирда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда улар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида бажарган ишлари кўрсатилади.

Агар баҳолаш объектини баҳолашда бозор қийматидан фарқ қиладиган қиймат аниқланса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қийматни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятларидан чекинишлар сабаблари кўрсатилиши керак.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

Баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳасини Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилари жамияти томонидан ташкил этилган Ижтимоий эксперт кенгашига юбориши мумкин.

Жамоат эксперт кенгаши баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқади ва ҳисобот бўйича эътирозлар ва тавсияларни баҳоловчига юборади.

Жамоат эксперт кенгаши томонидан берилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳаси бўйича эътирозлар ва тавсиялар баҳоловчи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни уни буюртмачига топширишдан олдин ишлаб чиқиш учун фойдаланилиши мумкин.

Жамоат эксперт кенгаши аъзолари баҳоловчилар ҳақидаги ахборотни, шу жумладан баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳасидаги ва баҳоловчи тақдим этган бошқа ҳужжатлардаги мавжуд ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари томонидан ва шу ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади ва буюртмачига топширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил талқин этилишига йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак.

Мавзуга оид