Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жойлашув, "планировка" ва сифат: хонадон хариди бўйича мутахассис тавсиялари
2026 йилда Ўзбекистонда илк марта 140 мингта хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилади. Бозорда рақобат ошиб, девелоперлар турли чегирмалар, бўлиб тўлаш имкониятлари ва бонусларни таклиф қиляпти. Бундай вазиятда шошқалоқлик билан қарор қабул қилиб қўймаслик учун кўчмас мулк бўйича мутахассис Бобур Жафаровнинг маслаҳатлари асқотади.
- Умуман олганда ҳовли харид қилган яхшими ёки кўп қаватли уйдан хонадон?
- Бу қизиқ савол. Биринчидан, бу барибир иқтисодий томондан келиб чиқади.
Мисол учун, квартиранинг ҳам яхши, қулай томонлари бор, участканинг ҳам қулай томонлари бор. Участка қиммат дегани зўр дегани эмас. Унинг минуслари ҳам бор-да. Олдин ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Мисол учун, сизда балким участкага етадиган пулингиз бордир, лекин квартира ҳам сизнинг оилангиз учун мос бўлиши мумкин.
Бу дегани, мисол учун, ўша 200-300 минг доллар пул, участканинг пули, марказдан битта квартира олиб туриб, яхши инфраструктура, парковкаси, боғлари бор, мисол 100-150 квадрат атрофида яшашингиз мумкин. Агар сизнинг оилангиз ёш оила бўлса - эрталаб ишга кетасиз, кечқурун келасиз дом қулай. Саёҳат қиладиганларга ҳам, мисол учун, шундоқ қулфлайсиз, кетасиз. Домда ўзининг қоровули бор, қараб туради.
Лекин участкада унинг минуслари бор. Мисол учун, уйда уй ҳайвонлари бўлиши мумкин, котёл ишлаб туради, бошқа системалар. Газонларни ўришингиз керак, ёзда дарахтларга қарашингиз керак. Хуллас, мана шунақа минуслари бор.
- Бобур ака, уйни сотиб олаётганда нимага эьтибор бериш керак?
- Уй олишда, албатта, биринчи ўринда - локация. Локация деганда, мисол, сизнинг яқинларингиз ўша маҳаллада туриши сизга қулайроқ бўлади. Ота-онангиз ёки ошна-оғайниларингиз ўша жойларда яшашлари. Кейин, автобус, метроларга яқинроқ бўлиши керак. Албатта, ундан кейин бошқа техник томонларга ҳам эътибор бериш керак. Мисол, домнинг қандай қурилгани. Уни юзаки кўришингиз ҳам мумкин, мисол, қандайдир ёриқлар бўлиши мумкин. Буни энг яхшиси, таниш бирорта прораб ёки бўлмаса дизайнер, архитектор танишлар бўлса олиб келиб, бемалол маслаҳатлашиб олсангиз бўлади. Улар чуқурроқ, ичкаридан кўриб бера олади.
Мустаҳкамлигига, биринчи ўринда. Ундан кейин ички дизайнларини бемалол, хоҳлаганингизча қилишингиз мумкин. Квартирада инфраструктура яхшироқ бўлади, чунки катта кўчага яқинроқ, автобус бекатларига яқин бўлади. Участкаларда бу масала сал оғирроқ, у ичкарироқда бўлади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак.
- Мен мутахассис эмасман, лекин уй харид қилишим керак. Уй харидида визуал жиҳатдан нималарга эьтибор беришим керак?
- Квартира сотиб оладиган бўлсангиз, биринчи ўринда унинг планировкасига эътибор бериш керак, деразаларнинг сонига қаралади. Яъни, планировка ҳам “сквозной” бўлиши керак. Агар домнинг икки томонидан дераза бўладиган бўлса, жудаям яхши. Мисол учун, мана бу залимизда дераза ҳовлига қараган ва ошхонамизда ҳам дераза ҳовлига қараган. Мана бу хоналаримизники ҳаммаси орқа томонга қараган. Бу дегани, ёзда, кондиционер ҳам керак эмас, икки томондан очсангиз, ҳаво яхши айланади. Биринчи эътибор берадиган нарса шу.
Кейингиси, бу ўша мажмуанинг ҳовлиларига эьтибор беринг. Албатта, парковка ҳозирги кунда жуда катта муаммо. Парковкалари бўлиши керак, болалар учун ўйнайдиган жой керак. Эртага сиз болаларингизни кўчага тушириб юборсангиз, ҳовлида ҳеч қанақа машиналар ўтиб-қайтиши, “проходной” бўлмаслиги керак. Унда ёпиқ девор бўлса, ҳозирги кунда қоровуллари ҳам бор, улар ҳам жудаям яхши. Ҳаракат қилиш керак, мана шунақа яхши инфраструктурали объектлардан олишга.
- Бобур ака, домнинг дизайни жудаям чиройли экан-да. Мана шунақа уйларни қураётганда дизайн хизматидан фойдаланиш шартми? Ўзи қурса бўлмайдими?
- Бўлади, албатта. Ўзингиз ҳам қилишингиз мумкин, лекин бунинг учун сизда озгина бўлса ҳам уқув бўлиши керак, дизайнни тушунишингиз керак.
- Унинг плюс-минус томонлари-чи?
- Дизайн хизматига алоҳида пул тўлайсиз. Бу, албатта, умумий нархга қўшилади. Лекин материални дизайнер билан олсангиз ҳам, ўзингиз бориб танласангиз ҳам бир хил нарх. Мисол учун, мана биз зонага ажратдик. Буни дизайнер таклиф беради. Лекин бу умумий кўринишда барибир ҳам қулайлик яратади, ҳам эстетик жиҳатдан кўриниш беради.
Кейин зал мисолида олсак залда ҳам зоналарга ажратамиз. Мисол учун, “мягкий зона” ва стол-стул зонаси бор. Ҳозирги кунда чет элларда зал деган тушунча йўқ. Уларда ҳол, кухня ҳаммаси қўшилиб кетган. Бизда энди меҳмон келганда сал алоҳида бўлсин деймиз. Агар ёш оила бўлса, бемалол, уларга меҳмон камроқ келади, студия қилиб, ҳол, кухня ҳаммасини қўшиб юбориб туриб, бемалол чиройли катта студия қилгани яхши.
Зални фақат меҳмон келганда эмас, кундаликда ҳам ишлатиш керак. Максимал фойдаланиш керак ундан.
- Бобур ака, кўпчилик билиши керак бўлган билим борки, у ҳуқуқий томондан уй харид қилаётганда нималарга эьтибор бериш керак?
- Хўп, биринчи ўринда, агар участка харид қилсангиз, ҳозир Тошкент шаҳар генплани очиқ. Уни кўриб кўча сносга тушганми, қандай перспективасини кўрсангиз бўлади. Ўша билан бемалол нотариусга бориб олди-сотди қилиш мумкин.
«Вторичка»да ҳам муаммо йўқ, борасиз, нотариус сиз учун ҳаммасини ҳал қилади. Агар қанақадир запретлари бўлса, ечилади, тўловлар қилиниб, олди-сотди қилиб оласиз.
Квартирада, новостройкада муаммо кўпроқ. Сиз биринчи ўринда Кенгашдан ўтган лойиҳасини сўрашингиз керак сотувчидан, қурилиш компаниясидан. Лойиҳа тасдиқланган бўлиши керак. Ундан кейин лойиҳани экспертизадан ўтказиш керак. Экспертизадан ўтган хулосасини ҳам кўрсатса Давлат қурилиш назорати инспексияси бор, ўша билан келишилган шартномаси бўлади.
Энди, агар қурилиш бошланган дом бўлса, улар ҳаммасини қилиб бўлган бўлади. Унинг охирига етиши 99%. Кейин яна муҳим нарсалардан бири, қурилиш қачон тугатилади, шуни аниқ қурувчи билан келишиб олиш керак, қачон топширади домни? Кўп жойда шу чўзилиб кетяпти.
- Агар вақтида топширмаса-чи?
Буни ўзаро шартномада ёзиб, аниқ кўрсатиш керак. Агар вақтида топширса мана бунақа, топшира олмаса мана бунақа деб ҳаммасини кўрсатиши керак.
- Бобур ака, кўпчилик хонадонларни харид қилаётганда каробка ҳолатида қабул қилади, яъни сотиб олади, қурилишда лекин хуноби чиқади. Ўзи тайёр уйларни олгани яхшими ёки бўлмасам эндигина қурилган уйларними?
- Албатта, тайёр уй яхши. Олдингиз, кўчиб келдингиз, умуман муаммойингиз йўқ. Сиз нархидан ҳам ютишингиз мумкин. Тайёр, ремонт қилинган бўлса, нархидан ҳам ютасиз. Чунки улар олдинроқ ремонт қилган, кейин базовий нарсалардан фойдаланилган, шунинг учун унинг нархи арзонроқ чиқади.
Сиз каробкани олиб, индивидуал ремонт қиламан десангиз, унга дизайн қиласиз. Ўзингиз, мисол, битта кабел тортсангиз ҳам унинг қалинроғини тортасиз, битта техника олсангиз ҳам унинг зўрини қиласиз, котёл қўйсангиз ҳам сал каттароғини қўясиз, эртага муаммо бўлмасин деб, ҳамма нарсанинг зўрини қиласиз-да ўзингиз учун. Бу барибир, хоҳласангиз-хоҳламасангиз, қиммат чиқади. Шунинг учун тайёр ремонти билан олганингиз яхши. Фақат у сизга тўғри келадими, йўқми?
Каробка олиб туриб ремонт қилганда, у оила хоҳишларидан келиб чиқиб қилинади. Сизнинг, аёлингизнинг, болаларингизнинг дидларига қараб, нималар хоҳлайдилар, ҳар биттаси бўйича дизайнер иш қилади, қурувчилар ўша бўйича қуриб беради. Бу албатта қиммат чиқади.
- Бобур ака, мулкдор уйни сотиб олгандан кейин, уй учун тўлайдиган асосий харажатдан ташқари, яна кўп қаватли уйда қанақа харажатлар бор?
-Квартира харажатларига келсак, олди-сотдида тўловни қилдингиз, уй сизники. Кейин бу ёқда парковка масаласи. Янги қурилган домларда ҳозир парковка ҳам сотилади.
Кейин қўшимчасига, ҳовлининг уборкалари бор, қоровул бор, камералар туради – уй-жой коммунал тўловлари. У ҳам ҳозир новостройкаларда яхшигина сумма чиқади. Қолгани, солиқлар, газ бор.
- Берган маълумотларингиз учун раҳмат. Худо хоҳласа, кейинги учрашувда участкада давом эттирамиз.
- Албатта, хурсанд бўламиз. Бу сафар мана квартирани кўрсатиб бердик. Кейингисида каттароқ ҳовлиларни ҳам кўрсатиб берамиз.
- Раҳмат!
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
20:38 / 07.04.2026