Ўзбекистон | 16:38 / 02.01.2020
12091
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 6та ҳудуд «Олтин ҳалқа» туризм концепцияси асосида ривожлантирилади

Фото: ixbt.photo

Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг:

вилоятнинг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида зарур инфратузилмани шакллантириш орқали улар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлаш асосида туристларнинг узлуксиз саёҳатлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу ҳудудларни “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси асосида ривожлантириш;

Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Кумушкон туризм қишлоғи”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Дастурда ва Режада белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда сифатли бажарилишининг тизимли мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини ҳар ойда муҳокама қилади;

муаммоли масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўради.

Дастурда ва Режада белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид