Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олишади
Яқинлашаётган байрам муносабати билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни берилади.
Сентябр ойи бошида барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкин бўлади.
1-сентябр, жума – Мустақиллик куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни;
2-сентябр, шанба:
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (“2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармон);
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун одатдаги дам олиш куни;
3-сентябр, якшанба – барча учун одатдаги дам олиш куни.
31 август, пайшанба куни ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин бўлади. Боиси Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага 1-сентябр — Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам. Демак, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига ҳақли.
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Мавзуга оид
18:42 / 16.12.2022
Қозоғистонда мустақиллик куни нишонланди
16:05 / 01.09.2022
«Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?» — Мустақиллик тантанасида илк марта Туркистон мухторияти ёдга олинди
19:56 / 31.08.2022
Президент 2026 йилгача қилинадиган 5 та асосий вазифани санади
17:34 / 02.09.2021