Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қодир Аллоҳдан Ўзбекистон халқининг ғурурини асрашини тилаб қоламиз» – Афғонистон Ислом Амирлиги расмий вакилининг табрикномаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан табрикнома келди. Табрик матни вазирлик расмий саҳифасида эълон қилинди.
«Биз қўшни дўст Ўзбекистон ҳукумати ва халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, энг самимий тилакларимизни билдирамиз. Қодир Аллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз.
Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини нафақат яхши қўшничилик муносабатлари, балки умумий диний, маданий ва маънавий қадриятлар бирлаштиради. Бу муштараклик мамлакатларимиз халқларини янада бир-бирига яқинлаштиради. Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид боғлаб қоламиз», дейилган Забиҳуллоҳ Мужоҳид табрикномасида.
Эътиборлиси, ушбу хабарда ТИВ Забиҳуллоҳ Мужоҳидни «Толибон» ҳаракати эмас, Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби деб атаган.
Мавзуга оид
13:25
Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар режали равишда ёқилмоқда
11:28 / 24.03.2026
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026