Қозоғистонда илк бор аёл киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

Фото: Sputnik / Абзал Калиев
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республика тарихида илк бор аёл кишини мамлакат президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди, деб хабар берди РИА Новости.
"Ак жол" (Оқ йўл) партиясидан парламент қуйи палатаси депутати Дания Еспаева 9 июнь куни давлат раҳбарлиги учун сайловларда кураш олиб боради.
Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев, ёзувчи Садибек Тугел ва Ғарбий Қозоғистон касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангельди Таспиховни бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодлар сифатида рўйхатга олганди.
Дания Еспаева 58 ёшда бўлиб, мутахассислиги иқтисодчи, узоқ йиллар банк тизимида ишлаган, 2016 йилдан қуйи палата депутати ҳисобланади.
20 март куни Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025