Ўзбекистон | 08:35 / 04.09.2024
4639
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр ва газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади

2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр ва газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, истеъмол миқдорига нисбатан лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр ҳамда газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.

“Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.

5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

  • ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;
  • амалий тадбирлар режаси.

2024 йил 1 ноябрдан:

➖давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;
➖ президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.

Мавзуга оид