Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
Аввалроқ Украинанинг аксарият ҳудудларида энергия тизимидаги носозликлар сабабли электр энергияси таъминоти фавқулодда ўчганди. Блэкаут жумладан, Киев шаҳри, Киев, Чернигов, Сум, Житомир, Днепропетровск ва Одесса областида юз берган.
Фото: REUTERS / Alina Smutko
Киев мэри Виталий Кличко "Киев-24" телеканали эфирида энергетика тизимидаги вазиятни хавотирли деб атади ва аҳолини зарур буюмларни захира қилишга чақирди.
"Юз берган вазият жуда мураккаб ва хавотирли. Бу яна такрорланишини истисно қилмаймиз. Қўлимиздан келганини қилишга уриняпмиз, аммо бизга сизларнинг ёрдамингиз керак: илтимос, иссиқ кийим, ичимлик суви, техник сув, озиқ-овқат, дори-дармонларни захира қилиб олинглар", — деди у.
Кличконинг қўшимча қилишича, шаҳарда метро ва муҳим инфратузилма объектлари фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ "Страна.ua" нашри Украинанинг аксарият ҳудудларида энергия тизимидаги носозликлар сабабли электр энергияси таъминоти фавқулодда ўчганини хабар қилганди. Блэкаут жумладан, Киев шаҳри, Киев, Чернигов, Сум, Житомир, Днепропетровск ва Одесса областида юз берган.
Энергетика вазири Денис Шмигал буни технология носозлик деб изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, Руминия ва Молдова ҳамда Украинанинг ғарбий ва марказий қисмлари орасидаги энергия тизимлари ишдан чиққан.
Мавзуга оид
09:03 / 29.01.2026
Зеленский блэкаут фонида Киев шаҳар маъмуриятини танқид қилди
16:44 / 28.01.2026
Чиқиндидан қарзи бор 152 минг абонентнинг электр тўловига чеклов қўйилди
09:25 / 21.01.2026
Зеленский: Киевда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
19:16 / 20.01.2026