Ўзбекистон | 07:19 / 21.08.2024
7106
2 дақиқада ўқилади

Янги мобил оператор Ўзбекистонда ишга туширилади

Фото: Денис Гришкин

Ўзбекистонда янги мобил оператор пайдо бўлади, эҳтимолий бренд ҳамкорлар қаторида Vodafone бор, деб маълум қилди тадбиркор Фарҳод Мамажонов. Компания 5G Standalone тармоғини қуриб, ишга туширади. Инвестиция ҳажми 250 миллион еврони ташкил этиши мумкин, лойиҳани 2025 йил бошида ишга тушириш кутилмоқда. Бу ҳақда UzTex Group тўқимачилик компанияси асосчиси, InfinBankнинг асосий акциядори ва бошқа бизнеслар эгаси бўлган тадбиркор Фарҳод Мамажонов 20 август куни Нукусда президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқоти чоғида маълум қилди.

Фарҳод Мамажонов инвестиция ҳажми 250 миллион еврони ташкил этишини айтди. Лойиҳа 2025 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши ва 1000 та иш ўрни яратилиши керак.

Финляндиянинг Nokia компанияси ҳам лойиҳа доирасида ускуналар ва технологиялар етказиб берувчи сифатида иштирок этади.

"Бу технологиялар аллақачон етиб келмоқда, ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биз Узпромстройбанк орқали Финляндия Экспорт агентлигидан 100 миллион евро инвестиция жалб қилдик. Биз 150 миллион еврани ўзимиз ташкилотчилар сифатида жалб қилмоқдамиз... Ҳозирга қадар Ўзбекистонда хорижий ва давлат [мобил] компаниялари бор эди, энди эса биз миллий мобил операторни яратмоқдамиз," — деди у.

"Emirates Telecommunications Group Company (e& — Etisalat and) — БААдaн технологик гуруҳ — лойиҳа доирасида техник ҳамкор сифатида иштирок этади", - у таъкидлади.

Мавзуга оид