Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақум чўлида барпо этилаётган сув омбори Туркманистон қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатилади
Фото: LiveJournal
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қорақум чўли марказида барпо этилаётган «Олтин аср» сув омборидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда у вазирлар маҳкамаси йиғилишида айтган.
Давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, лойиҳа мамлакатнинг барча ҳудудларида суғориладиган ерлардан дренаж сувларни йиғиш ва уларни Туркманистон шимоли-ғарбида жойлашган Ғарашор табиий чўнқирлигига олиб келиш учун ягона коллекторлар тизимини яратишдан иборат. Ҳавза Балкан вилояти ҳудудида тўлиқ жойлашган. Айни пайтда бу ерда 580 миллион кубометр сув йиғилган.
Республика раҳбари мамлакат сув хўжалиги секторидаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш, унинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида - минтақа табиий-иқлим шароитлари, сувдан оқилона фойдаланишнинг илғор технологиялари, тупроқ унумдорлигини ошириш ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигига замонавий суғориш усулларини жорий этиш.
Шу муносабат билан у тегишли раҳбарларга олимлар ва мутахассислар билан биргаликда «Олтин аср» кўлининг ҳолатини ўрганиш, сув омборида тўпланган сув ҳажмини, уни қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида сифатини аниқлашга кўрсатма берди.
Шунингдек, Бердимуҳамедов кўл яқинида сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда балиқчилик хўжалиги билан шуғулланадиган уюшмалар тузиш юзасидан илмий асосланган таклифларни ўрганиш ва тайёрлашни буюрди.
Мавзуга оид
16:08 / 10.01.2026
Ўзбекистонлик олимлар сувни тозалашга қаратилган янги ечимни тақдим этди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
17:06 / 17.12.2025