01:38 / 16.07.2019
40687

Ўзбекистон аҳолиси 17 июлга ўтар кечаси Ой тутилишига гувоҳ бўлади

16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси Ой тутилиши юз беради. У Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидан кўринади, деб хабар бермоқда Фанлар академияси матбуот хизмати.  

Бунда учта само жисми – Қуёш, Ер ва Ой бир чизиқда туриб, Ер сояси Ой сиртига тушади.

Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 01:01 да бошланади. Соат 2:30 да унинг максимал фазаси бошланиб, Ойнинг 66 фоизи соя билан ёпилади.

Қуёш гардиши қисмлари кўринмай қоладиган қуёш тутилишидан фарқли, Ой тутилишида у бутун тутилиши вақтида кўриниб туради ва қизғиш-жигарранг кўриниш олади.

Top