Хитой Ойнинг орқа томонидан тупроқ олиш жараёнини намойиш этди
Намуналар солинган капсула Ой юзасидан аллақачон учган ва тез орада Ерга жўнатилади.
Хитой космик агентлиги (CNCA) Чанъэ-6 миссияси томонидан Ойда олинган лавҳаларни эълон қилди. Қўниш платформасининг борт камералари Аполлон кратери атрофидаги ҳудуднинг тасвирларини, шунингдек, тупроқдан намуна олиш тартибини суратга олди. Ускуналар билан қўниш платформаси ён томондан ҳам суратга олинган. Бу суратлар платформадан Ой юзасига тушган мини-ровер томонидан олинган.
CNCA маълумотларига кўра, тупроқдан намуна олиш жараёни одатдагидек давом этди. Материалнинг бир қисми сиртдан олинди ва бурғи ёрдамида икки метргача чуқурликдан ҳам намуналар олинди. Ҳаммаси бўлиб 2 килограммга яқин намуна тўпланиши керак - аниқ вазн капсула Ерга келганидан кейин маълум бўлади.
Намуналар контейнерларга юкланган, улар аллақачон учиш модули ёрдамида Ой орбитасига юборилган. Юборилган пайт ҳам платформа камералари томонидан суратга олинган. Кейинчалик, модул хизмат кўрсатиш платформасига уланади ва у билан Ерга саёҳат қилади. Қурилмалар Ой орбитасида бироз вақт айланади. Ерга қайтиш 25 июнга режалаштирилган.
Чанъэ-6 миссияси профили бўйича Чанъэ-5 миссиясига ўхшайди, унинг доирасида тупроқ намуналари Ерга муваффақиятли етказилган эди. Янги лойиҳанинг ўзига хос жиҳати унинг Ойнинг орқа томонидан намуна олишидир – бунгача ҳеч ким буни амалга оширмаган. Ушбу жараённи амалга ошириш учун Хитой Чанъэ-6 билан алоқани таъминлаш мақсадида ретранслятор-спутникни юборган.
Аполлон кратеридан олинган тупроқ олимлар учун алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки бу жойда метеорит зарбасидан кейин Ой мантиясидан материаллар юзага чиққани тахмин қилинади. Агар шундай бўлса, намуналар Ер табиий йўлдошининг келиб чиқиши ва эволюцияси ҳақида тушунча бериши мумкин. Бундан ташқари, Хитой Чанъэ-6 миссиясидан космик объектлар юзасида, улардан учиш ва орбитага чиқишда мураккаб жараёнларни синаб кўриш учун фойдаланади.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024