Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг «Чанъэ-6» аппарати Ойнинг орқа томонига муваффақиятли қўнди
Ушбу миссия Ерга тупроқ намуналарини етказиши керак, унинг таҳлили Ер табиий йўлдошининг шаклланиш тарихини яхшироқ тушунишга имкон беради.
Фото: SciNews
Хитойнинг 3 май куни учирилган «Чанъэ-6» зонди Ойнинг орқа томонидаги Аполлон кратери жанубий қисмига муваффақиятли қўнди.
Ушбу миссия Ерга тупроқ намуналарини етказиши керак, унинг таҳлили Ер табиий йўлдошининг шаклланиш тарихини яхшироқ тушунишга имкон беради. Гап шундаки, бу намуналар Ой мантиясидан чиққан ва қотиб қолган тупроқдир.
Бу Хитойнинг тўртинчи уринишда Ойга ўз аппаратини тўртинчи марта муваффақиятли қўндириши ҳисобланади.
«Чанъэ-6» аппаратининг қўниш жараёни видеотасвирга олинди. Унда қўнишнинг якуний босқичидан олдин бир муддат ҳавода муаллақ тургани кўрсатилган. Бу вақтда борт компютери қўниш жойининг хавфсизлигини баҳолаган.
«Чанъэ-6» қўниш жойини бир неча кун давомида тадқиқ қилиши режалаштирилган. Тупроқ намуналари 2 метргача чуқурликдан олинади. Ҳаммаси бўлиб, тахминан 2 килограмм намуна олиниши керак.
Кейин намуналар Ой орбитасига юбориладиган капсулага жойлаштирилади, у ерда қайтиш модули уни Ерга етказади. Илгари шунга ўхшаш операция «Чанъэ-5» миссияси томонидан амалга оширилган, аммо Ойнинг олд томонидан тупроқ етказиб берилган эди.
Мавзуга оид
01:20
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026