Мактаб ўқувчилари якуний имтиҳонида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади
Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.
9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.
Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.
Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.
Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Мавзуга оид
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024
“Ўлиб-тирилиб тестларга тайёрлангандик” – бир гуруҳ абитуриентлар Билимларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи
07:08 / 23.07.2024