Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги элчихоналар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги муассасаларга бириктирилади
“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини янада оширишда халқаро тажрибаларни кенг жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Президент таълим муассасалари агентлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг агентлик тизимидаги таълим муассасаларига хорижий илғор тажрибаларни жорий этиб бориши амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда асосий йўналишлар этиб қуйидагилар белгилансин:
- агентлик тизимидаги таълим муассасаларига халқаро таълим дастурлари бўйича малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда таълим жараёнини такомиллаштириш;
- ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг хорижий таълим муассасалари билан тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
- нуфузли халқаро олий таълим муассасалари таълим грант дастурлари асосида битирувчиларнинг таълим олишларига кўмаклашиш;
- ривожланган давлатлар билан таълим, илм-фан ва технологияларни такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- дунё миқёсида тан олинган ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги етакчи ташкилотлар билан агентлик тизимидаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш;
- агентлик тизимидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган маҳаллий мутахассисларнинг хорижий илғор таълим муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;
- ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг турли йўналишдаги халқаро конференциялар, анжуманлар, фан олимпиадалари, танловлар, ихтисосликка оид кўргазмаларда иштирок этишларига кўмаклашиш;
- агентлик тизимидаги таълим муассасалари кутубхоналарини етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш, ўқитувчилар ва ўқувчиларга ушбу кутубхона ресурсларидан кенг фойдаланишга имконият яратиш ҳамда кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиб бориш;
- агентликнинг “Мактаб маслаҳатчиси” дастурини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш.
Хорижий давлатларнинг илғор таълим дастурлари, илм-фан соҳаларининг сўнгги ютуқлари, педагог кадрларнинг “Ҳаёт давомида ўқиш” дастурларини Ўзбекистон таълим тизимига интеграция қилиш, мавжуд халқаро ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарини Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларига бириктириш рўйхати тасдиқланади.
Мавзуга оид
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
14:43 / 11.04.2026
Хориждаги ўзбекистонликлар элчихона қабулига онлайн ёзилиши мумкин бўлди
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
10:31 / 13.03.2026