Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариоғочдаги тўйда қўшиқчи қуролланган қўриқчилар ҳамроҳлигида қўшиқ куйлади. Қозоғистон ИИВ текширув ўтказмоқда
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистонда қўшиқчи Серикбол Сайлаубек тўйда қуролланган қўриқчилар томонидан ўраб олинган ҳолда қўшиқ куйлади. Унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида тегишли видеони эълон қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги текширув ўтказмоқда.
«Қўшиқчи қуролланган қўриқчилар томонидан ўраб олинган ҳолда куйлаётгани акс этган видео Сариоғоч шаҳрида тасвирга туширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ташкилотчиларнинг ўзи қўриқлаш агентлигини жалб қилган. Ҳозирги пайтда улар нима мақсадни кўзлагани ва бу нега қилинганини аниқлаш мақсадида текширув ўтказилмоқда, шундан сўнг уларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади», - дея хабар беришган ИИВдан.