Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 600 доллар эвазига фуқарога сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими ушланди
Бухоро вилояти Шофиркон туманида 600 АҚШ доллари эвазига уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини берувчи сохта ҳужжат тайёрлаш орқали фирибгарлик қилган кадастр бўлими ходими қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон тумани филиали кадастр муҳандиси хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдагани аниқланган.
У, туман қурилиш бўлимининг мансабдор шахсларига пора бериш орқали, фуқаронинг Шофиркон тумани, Султонобод маҳалласидаги уй-жойини турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига ундан 600 доллар талаб қилган. Сўнг ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
13:00 / 01.11.2025
Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павилион қурди
12:19 / 30.10.2025