Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
ЙҲХХ бу янгиликни “кузов ва двигатель сингари асосий агрегатларининг мавжудлигини инвентаризациядан ўтказиш мақсади” билан изоҳлади. Ваҳоланки, муайян вақт оралиғида ўтказиб туриладиган мажбурий техник кўрик ҳам худди шу мақсадга хизмат қилади.
Фото: Kun.uz
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автомобиллар “техпаспорти”нинг амал қилиш муддатига чеклов қўйилгани юзасидан изоҳ берди.
Ҳукумат қарори билан, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома энди 5 йил муддатга берилади. Бунгача “техпаспорт”ларнинг амал қилиш муддати йўқ эди.
ЙҲХХ изоҳига кўра, муддатнинг чекланиши – 2026 йил 1 апрелдан бошлаб бериладиган гувоҳномалар учун татбиқ этилади.
2026 йил 1 апрелга қадар берилган “техпаспорт”лар токи қонунчиликда белгиланган сабаблар туфайли алмаштириш зарурати келмагунча, амал қилишда давом этаверади.
ЙҲХХ бу янгиликни “транспорт воситасининг кузов, двигател сингари асосий агрегатларининг мавжудлигини инвентаризациядан ўтказиш мақсади” билан изоҳлаган. Ваҳоланки, таъкидлаш керакки, агрегатлар мавжудлиги – мажбурий характерга эга даврий техник кўриклар давомида ҳам текшириб келинади.
Эслатиб ўтамиз, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирда 288 400 сўм) деб белгиланган. Ушбу тўлов амал қилиш муддати тугаган гувоҳномани янгилашга нисбатан ҳам татбиқ этиладими, бу ҳақда маълумот берилмади.
Мавзуга оид
09:00
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
12:16 / 01.04.2026
“Техпаспорт”ни ҳар 5 йилда янгилаш талаби киритилди
10:55 / 01.04.2026