19:51 / 25.10.2018
13906

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра қилувчиларни тайёрловчи семинар-тренинглар ташкил этилади

Ўзбекистонда Индонезия ва Малайзия давлатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ҳаж ва Умра қилувчиларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув дарслари ташкил этилади. Уларда Исломнинг бешинчи устуни бўлган Ҳаж ибодатини ва Умра зиёратини қандай қилиб сифатли адо этишга доир маълумотлар берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбаари ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Kun.Uz мухбирига берган блиц-интервьюсида маълум қилди. 

Маълумки, айрим ҳолатларда Ҳаж ва Умра амалларини бажариб келган юртдошларимиз, баъзи ҳолларда ноўрин амаллар қилишади. Муқаддас заминларга бориб келган кишиларда бўлиши даркор бўлган одоб-аҳлоқ меъёрларини унутиб қўйишади. Мухбирнинг Нуриймон Абулҳасанга берган илк саволи ҳам шу мазмунда бўлди.

-  Бугунги хушхабар учун давлат раҳбарияти ва сизга ҳам раҳмат айтамиз. Нуриймон ака, брифинг чоғида Ҳаж, Умра моҳияти ҳақида сўз юритдингиз. Ҳаж ва Умра ибодатларининг мазмун-моҳиятини ошириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак?

Видео: TasIX

Видео: YouTube

-  Авваламбор, 2018 йилги Ҳаж мавсуми даврида мана шу Ҳаж ва Умра масалаларини жиддий ўрганиб чиқиш, аввалги йиллардаги баъзи бир хато ва камчиликларнинг ўрнини тўлдириш, уларга барҳам бериш мақсадида халқаро тажрибани ўргандик. Бир йилда 150-200 минг ҳожиларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ишлар билан шуғулланувчи мусулмон давлатлар вакиллари билан гаплашиб, шу нарсани билиб олдикки, Ҳаж мавсуми даврида ҳажга келувчилар учун кўплаб шароитлар яратилар экан. Ўқишлар ташкил этилиб, малакаси оширилар, семинар-тренинглар бўлар экан. 

Ҳажга борувчиларга Ҳаж тарихи, Саудия Арабистонидаги муқаддас жойлар тарихи, Ислом тарихида уларнинг мавқеи, ўрнига доир бир нечта босқичма-босқич дарслар ташкил этилган экан. Ўрганишларимиз, олган маълумотларимиз натижасида, ўзимизга, менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда шу каби ўқувларни 5 ой аввал бошлашни режалаштирдик. Бу дарсларда ҳам Ҳаж, ҳам Умра масалаларига алоҳида эътибор берилади. Мазкур ибодатларни амалга оширувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқиляпти. Келгусида бу ибодатни чиройли, шариат кўрсатмалари асосида амалга оширишлари учун барча шароитларни муҳайё қилишлари учун ишлар олиб борилмоқда. 

Яна бир иш устида ўрганишлар олиб борилмоқдаки, масалан, Индонезия ва Малайзия каби Ислом динига эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этувчи мамлакатларда Ҳаж мавсумини юқори савияда ўтказишлари учун керакли жойларнинг макетлари ҳам барпо этилган. Бу нима беради? Одамларимизнинг муқаддас шаҳарларга боришга тайёргарлик кўриши, айланиш, бошқа саъй-ҳаракатлар, Сафо-Марвалар ўртасида саъйи қилишларни ўрганишади. Бундан ташқари, ўзларининг жисмоний имкониятларини ҳам синаб олишади. У ерларга бориш учун ҳам маънан, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлишади.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Top