Ўзбекистон | 12:11 / 03.05.2021
10808
2 дақиқада ўқилади

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»нинг 100 фоиз улуши сотилади

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улуш сотилади. Бу ҳақда «UzAssets Инвестиция компанияси» хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш ҳажми бўйича иккинчи йирик заводи ҳисобланади. Завод 478 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бинолар 190 минг квадрат метр майдонни эгаллаган.

Жорий ишлаб чиқариш қуввати - йилига 2 миллион тонна, фойдаланиш коэффициенти 2020 йилда - 50 фоиз. Компанияда 60 турдаги нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари, шу қаторда «Евро»-4 ва «Евро-5» стандартларига мувофиқ дизел ёнилғиси ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотларнинг қарийб 94 фоизи маҳаллий бозорга сотилади, қолган қисми экспорт қилинади, ФНҚЗ ходимларининг умумий сони қарийб 6 500 кишини ташкил қилади.

2020 йилда маҳсулот сотишдан тушум 231 миллион АҚШ долларини, ялпи фойда -54 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Сўнгги 3 йилда ўртача йиллик соф фойдаси 19 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Билдирилишича, ҳозирги кунда Компаниянинг технологик бўлинмаларини кенг кўламли реконструкция қилиш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, компания бундан аввал ҳам ишончли бошқарувга берилган, 2019 йилда сотилиши керак эди. 

Мавзуга оид