Ижтимоий тармоқларда ЙТҲга учраган автотрейлер видеоси тарқалди. UzAuto Motors ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябр куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган.
Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ натижасида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.
Ҳозирда воқеа жойида UzAuto Motors масъул ходимлари ишламоқда.

















