Ўзбекистон | 11:42 / 09.08.2023
35550
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

Самарқанд вилояти прокурори бош прокурор ўринбосари лавозимига ўтди.

Фотоколлаж / Kun.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан бош прокурорга икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Адлия катта маслаҳатчиси, Самарқанд вилояти прокурори Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ҳотамов

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган, 2018 йил февралидан 2020 йил октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган. 

2020-2022 йилларда Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган. 2022 йил февралида Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Жалолович Тўхтабоев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шерзод Тўхтабоев

Шерзод Тўхтабоев бунга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • Бундан олдинроқ, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинлангани хабар қилинганди, хусусан, Самарқанд вилоятида Ҳотамов ўрнига Муродқосим Эшназаров иш бошлаган.

Мавзуга оид