«Ақлли шопинг»: Кореядаги энг катта китоб дўконига саёҳат
Бу йирик китоб дўкони кутубхона вазифасини ҳам бажаради. Бу ерда сотиладиган китобларни харид қилмай туриб, истаганча вақт ўқишингиз мумкин.
Сиз учун бўш вақтни қандай ўтказиш қизиқроқ: сўнгги урфдаги кийим-кечаклар бутигида катта чегирмали шопингми? Кўнгилочар боғда маза қилиб сайр қилишми? Ёки китоб дўконига боришми?
Албатта, кўпчилик худди мен қатори биринчи ёки иккинчи вариантни танлаши табиий. Сабаби – бизда замонавий китоб дўконлари кам. Ёшлар орасида ҳам китобга қизиқиш юқори, деб айта олмаймиз.
Жанубий Кореяда китоб дўконларига талаб биздагидан фарқ қилади. Бу ерда ҳатто чекка шаҳарчаларда ҳам шинам кутубхоналар, китоб дўконлари бор. Яна минглаб китоб чиқарувчи босма нашриётлар ҳам.
«Ақлли шопинг»: Кореядаги энг катта китоб дўконига саёҳат«Ақлли шопинг»: Кореядаги энг катта китоб дўконига саёҳат Бу йирик китоб дўкони кутубхона вазифасини ҳам бажаради. Бу ерда сотиладиган китобларни харид қилмай туриб, истаганча вақт ўқишингиз мумкин. 👉 https://kun.uz/42589140
Posted by Kun.uz on Sunday, February 23, 2020
Жанубий Кореяга сафарим давомида мамлакатдаги энг йирик китоб дўконлари тармоғи – Кёбога боришга қарор қилдим.
Тармоқнинг энг катта ва энг машҳур дўкони Сеулдаги Gwanghwamun Plaza ичида жойлашган.
Дўкон одамлар билан бунчалик гавжум бўлишини, тўғриси, кутмаган эдим. Дўкон ҳақидаги илк таассуротимни эса бир сўз билан таърифлай олишим қийин.
Кенг, ёруғ бино, ранг-баранг китоблар тўплами, ёқимли қаҳва иси, ажойиб чегирмалар – барча-барчаси ташриф буюрувчиларнинг китоб билан яқиндан дўстлашиши учун яратилган қулай шароитлардир.
Бу ерда ҳаттоки китоб ўқишни хушламайдиган киши ҳам икки-уч соатга қолиб кетади.
Кёбода турли мавзуларга оид бўлинмалар бор. Шу сабабли ҳар ким ўзи истаган жанридаги адабиётни осонликча топиши мумкин. Бу ер нафақат ёши катталар, балки жажжи болажонларнинг ҳам севимли маскани.
Сабаби, энг сўнгги қаҳрамонлар ҳақидаги қизиқарли асарларни айнан мана шу ердан топиш мумкин.
Яна, ажойиб тематик ўйинчоқлар ва билимни чархловчи бошқотирмаларни ҳам чегирма билан харид қилиш мумкин.
Яна бир қизиқарли жиҳати – Кёбо нафақат корейс тилидаги, балки дунё тилларидаги бестселлер асарларни ҳам тақдим этади.
Ташриф буюрувчилар ва хорижликлар орасида энг таниқли бўлинма ҳам – айнан хорижий тилдаги адабиётлар бурчагидир.
Бундан ташқари, мусиқа албомлари, аудиодисклар, канцелярия маҳсулотлари ҳам сотилади.
Кёбо дўконида ота-оналар ёш фарзандлари билан китоб мутолаа қилиши учун махсус майдон бор.
Кореяликлар болаларнинг китобга қизиқишини орттиришга катта эътибор қаратишади. Шу сабабли, кўплаб оилаларда дам олиш кунлари кутубхоналар ва китоб дўконларига саёҳат қилиш одатий анъанага айланган.
Талабалар бу ерга келиб, дарс қилишлари ҳам мумкин. Энг муҳими – китобларни истаган соатгача олиб, ўқишингиз мумкин. Бунинг учун сиздан ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди.
Агар сизда КЁБОнинг махсус аъзолик картаси бўлса, китобларга чегирмалар берилади. Яна ўзингиз истаган асарингизга буюртма бериш имкони ҳам бор.
Феруза Авазова
Мавзуга оид
18:41 / 07.01.2025
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муддати узайтирилди
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
16:08 / 06.01.2025
Сеулда четлатилган президент тарафдорлари ва танқидчиларининг акциялари бўлиб ўтди
09:10 / 03.01.2025