Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Халқ банки" хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредитлари тақдим этади
Халқ банкининг таълим кредити Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ажратилади.
Талаба хотин-қизлар учун кредит фоизсиз шартларда ажратилади!!! Шунингдек талабаларга ўқиш даври ва ўқишни тугатганидан сўнг қўшимча 6 ой давомида (яъни талаба ишга жойлашиши учун вақт берилган) имтиёзли давр берилади. Кредит бўйича асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
Кредит фақатгина йиллик тўлов контракт шартнома суммаси миқдорида ажратилади. Яъни бирданига 4 йиллик контракт пули учун тўлов қилиш имконияти мавжуд эмас. Лекин ушбу кредитни ҳар бир ўқув йилида олиш мумкин. Масалан, 1-курсда таълим кредити олган бўлсангиз, 2-курсда ҳам олишингиз мумкин.
Кредит расмийлаштириш учун:
1) паспорт (ёки ID карта);
2) тўлов-контракт шартномаси;
3) учинчи шахс кафиллиги талаб этилади.
Таълим кредити фақат талабанинг номига расмийлаштирилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, табақалаштирилган тўлов-контракт (суперконтракт) ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.
Кредитга ариза топшириш учун керакли ҳужжатларни тўплаб, Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилишингиз мумкин.
Алоқа маркази: 1106 / 71 210 2002
Тelegram:Хalqbankinfo
Facebook: Халқ Банки
Instagram: хalqbankinfo
Онлайн мурожаатлар учун: t.me/хbcallsupport
Реклама
Мавзуга оид
23:00 / 12.12.2025
Халқ банкида коррупцияга қарши курашишга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
18:53 / 12.08.2025
Халқ банкида 9,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025