Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"xazna" обуначилари 10 миллиондан ошди: фойдаланувчилар нима учун бу иловани танламоқда?
Банк хизматлари рақамли форматга ўтаётган бир пайтда фойдаланувчилар учун технологиянинг ўзи эмас, балки унинг кундалик ҳаётда қанчалик иш бераётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фото: Халқ банки
Шу жиҳатдан молиявий операцияларни бир платформа орқали амалга ошириш имконини берувчи иловаларга талаб ортиб бормоқда.
Халқ банкининг “xazna” иловаси қисқа вақт ичида 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ишончини қозонгани унинг бозордаги эҳтиёжларга жавоб бераётгани, функционал ечимлари ва фойдаланувчи эҳтиёжларига мос ёндашуви билан боғлиқ, дейиш мумкин.
Шу билан бирга, хизматлар тезкорлиги ва ахборот хавфсизлигига қаратилган ёндашув "xazna" иловасининг муҳим устунликларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.
Рақамли молия ва банк хизматлари соҳасида “xazna” иловаси қулайлиги билан барчага яхши таниш. Бугунги кунда унинг фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошди. Мазкур натижа илованинг кенг қамровли функциялари ҳамда истеъмолчи тажрибасини яхшилашдаги янгиликлари билан изоҳланади.
Фойдаланувчилар учун янгиликлар
Платформанинг энг катта устунлиги фойдаланувчилар учун тез-тез янгича имкониятлар ишлаб чиқишидадир. Масалан, эндиликда xazna avto орқали автокредитни тез ва онлайн расмийлаштириш мумкин. Бу жараён атиги бир неча дақиқа ичида амалга оширилади ва фойдаланувчининг вақтини тежайди.
Фойдаланувчилар карталарини бошқаришда ҳам бир қатор қулайликлар тақдим этилмоқда: картани ёпиш, PIN-кодни тиклаш, пул айланмаларини юклаб олиш, мавжуд карталар сонини кўриш, ҳамён очиш ва блокдан чиқариш каби функциялар орқали мизож молиявий назоратни мустаҳкамлайди. Шунингдек, Paynet Xolis тизими воситасида XaznaPay орқали микробизнеслар Paynet тўловларини тез ва хавфсиз қабул қилиши мумкин.
Хизматлар янада қулай ва тушунарли
“Xazna” иловаси ўз фойдаланувчилари учун хизматларни янада қулай ва тушунарли кўринишга келтирмоқда. Масалан, эндиликда TezQR тўловлари HUMO карталари орқали ҳам амалга оширилади, ушбу жиҳат пул ўтказмаларини янада тез ва осон бажариш имконини беради.
Ҳамёнлар бўйича ҳаракатлар тарихи соддалаштирилган, унинг ёрдамида фойдаланувчилар ўз харажатларини аниқ ва тушунарли тарзда кузатиши мумкин. Шу билан бирга, мониторинг ойнаси функционаллиги яхшиланган ва иловадаги чат хизмати фойдаланувчилар учун янада қулайроқ шаклда ишлаб чиқилган.
Илова мунтазам равишда оптималлаштирилмоқда. Ҳозирда кичик хатоликлар бартараф этилиб, хизматлар янада барқарор ишламоқда ва фойдаланувчи тажрибаси яхшиланмоқда. Ушбу жиҳатлар “xazna”нинг ишончлилигини оширади, истеъмолчиларга доимий равишда сифатли хизмат тақдим этиш имкониятини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:00 / 12.12.2025
Халқ банкида коррупцияга қарши курашишга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
18:53 / 12.08.2025
Халқ банкида 9,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025