Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тиббиёт муассасалари деярли 84 миллион долларлик асбоб-ускуналар билан жиҳозланади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларини замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда давом этмоқда, деб ёзади Uzbekistan Today нашри.
Жорий йилда асбоб-ускуналарни олиши режалаштирилган муассасалар рўйхатига шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникалар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари қошида жойлашган клиникалар, республика клиникалари киритилди.
Онкология муассасалари янги радиотерапия асбоб-ускуналари ва онкология касалликларини ўта аниқ топишга имкон берувчи гистокимё лабораториялари учун жиҳозларни қабул қилиб олади. Шунингдек, тез тиббий ёрдам Республика илмий маркази ҳам тегишли жиҳозлар билан таъминланади. Бундан ташқари, Тошкентда қурилаётган тўртинчи авлод кўп соҳали болалар маркази ҳам тиббий ускуналар билан жиҳозланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу барча лойиҳалари халқаро молия институтлари – Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт фонди, Халқаро тараққиёт агентлиги, Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси ва Жанубий Корея Эскимбанки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
18:39 / 20.03.2026