Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
АҚШнинг John Deere компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти. Асосий эътибор мамлакатдаги соҳавий институтлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилади.
Фото: ISSV
АҚШнинг John Deere компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вазир Лазиз Кудратов 24 март куни корпорация вице-президенти Питер Сакс билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда миллий агросаноат мажмуасини модернизация қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигига инновацион ечимларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинган. Асосий эътибор техникалар етказиб бериш, сервис инфратузилмасини ривожлантириш ва илғор рақамли технологияларни интеграция қилиш масалаларига қаратилган.


Учрашувда иштирокчилар мамлакатдаги соҳавий институтлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиққан.
Музокаралар якунида узоқ муддатли ҳамкорликка ўзаро қизиқиш борлиги таъкидлаб ўтилган. Томонлар Ўзбекистон аграр тармоғининг самарадорлиги ва экологик барқарорлигини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.
John Deere — 1837 йилда ташкил этилган глобал корпорация бўлиб, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришда дунёдаги етакчилардан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатида кенг дистрибюторлик тармоғи ҳамда ўзининг илмий-ишлаб чиқариш марказларига таяниб фаолият юритади.


Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026