Транспорт соҳаси раҳбарлари «в.б». бўлди, Uzbekistan Airways раҳбари лавозимидан озод этилиши мумкин
Ҳукумат қарори билан транспорт соҳаси раҳбарлари лавозимдан озод этилди ва вазифа бажарувчи бўлди. Uzbekistan Airways бошқарувчиси в. б. Бахтиёр Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

29 январь куни Ўзбекистон ҳукуматининг «Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:
- Илҳом Рустамович Маҳкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
- Даврон Тўлқинович Деҳқонов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
- Абдураҳмон Абдуллаевич Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;
- Толиб Эгамбердиевич Улжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;
- Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;
- Фахриддин Муҳиддинович Салиҳов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида Хусниддин Нуриддинович Хасиловни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш, «Uzbekistan Airways» АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни транспорт тизимини самарали ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ҳануз бирорта хорижий авиакомпания жалб қилинмаганига эътибор қаратган, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда самолёт чипталари нархи қимматлигини танқид қилганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп "Алькатрас" қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Жаҳон | 10:26
-
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
Ўзбекистон | 10:20
-
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
Ўзбекистон | 09:41
-
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 09:15
Мавзуга оид

21:15 / 01.05.2025
Маҳаллий авиарейсларда чипталар охирги уч ойда 1,7 баробарга қимматлади

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

16:44 / 09.04.2025