Жамият | 19:51 / 24.11.2023
55967
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада келин сепини МИБ орқали ундириб олди

Қарийб 11 млн сўмлик 34 турдаги мулклар суд қарори асосида МИБнинг аралашуви билан куёвдан келинга ундириб берилган.

Фото: МИБ ахборот хизмати

Куёв ва келин 2023 йилнинг август ойида турмуш қурган. Аммо ўртада келишмовчилик келиб чиқиб, ҳозирда бирга яшамаслиги сабабли даъвогар  куёвдан сепларини қайтаришни талаб қилган. Аммо куёв буни рад этган.

Ёш келин-куёв ўртасидаги бу тортишув судгача борган: иш 2023 йилнинг 19 октябр куни ФИБ Фарғона туманлараро судида кўриб чиқилган. Суд қарори билан келиннинг сепини қайтариш белгиланган ҳамда ижро ҳужжати ижро этиш учун МИБ Фарғона шаҳар бўлимига юборилган. 

Ижро ҳужжатига асосан ундирувчи фойдасига қарздор куёвдан жами 34 турдаги 10 млн 920 минг сўмлик мулклар, жумладан мебел, турли ошхона жиҳозлари ва идишлар қайтариб олиб берилиши кўрсатилган.

Фото: МИБ ахборот хизмати

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 20 ноябр куни куёвдан 11 млн сўмга яқин келин сепи тўлиқ олиб берилган.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид