Ўзбекистон | 12:03 / 17.10.2018
19919
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» аэропорти залида бепул хизмат кўрсатиладиган мансабдор шахслар тоифаси ўзгарди 

Фото: KUN.UZ

«Тошкент» аэропорти расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш залида бепул асосда хизмат кўрсатиладиган мансабдор шахслар ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари тоифаси ўзгарди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 16 октябрдаги тегишли фармойишида айтилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги фармойиши билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низом иловасидаги 1-рўйхат 5-бандига қуйидаги ўзгартириш киритилди:

а) 5.5 банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«5.5. Ўзбекистон Республикаси бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Иқтисодий жиноятлар билан курашиш Департаменти бошлиғи,  Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Мажбурий ижро бюроси директори»;

б) 5.15 банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«5.15. ДХХ ва ИИВ вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар».

Мавзуга оид