Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Канададаги ўрмон ёнғинлари Нью-Йоркни қуюқ тутун ичида қолдирди
Қуйидаги фотосуратларда Озодлик ҳайкали деярли кўринмай қолган. Шаҳардаги осмонўпар биноларни ҳам кўриш қийинлашган.
Канадада кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Мамлакат ҳукумати хабар беришича, 7 июн куни 414 та ўрмон ёнғини қайд этилган, шундан 239 тасининг тарқалиши ҳали назоратга олинмаган. Олов қамраб олган майдон ҳажми — 3,8 миллион гектарни ташкил этади. Канадада икки ҳафта олдин бошланган ёнғинлар АҚШ шимолидаги шаҳарларга таъсир қилмоқда. 6 июн куни Нью-Йорк дунёдаги барча йирик мегаполислар орасида ҳаво ифлосланиши энг юқори бўлган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб қолди. Маҳаллий мактаблар ва бошқа таълим муассасалари очиқ ҳавода режалаштирилган машғулотларни бекор қилмоқда. Нью-Йорк осмони кулранг ва тўқ сариқ рангга бурканган. Шаҳар мэри Эрик Адамс аҳолини кўчада ниқобда юришга ва имкон қадар деразаси ёпиқ бўлган хоналарда қолишга чақирди. Қуйида Нью-Йоркнинг бугунги кундаги манзаралари акс этган суратлар.
ZUPR / BACKGRID / Vida Press
David Dee Delgado / Getty Images
Andrew Kelly / Reuters / Scanpix / LETA
Timothy A. Clary / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
07:26 / 05.07.2025
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 22 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди
08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди
18:07 / 29.06.2025