Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналарининг фаолияти такомиллаштирилади
Кеча Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланган.
Ердан фойдаланиш ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ерлардан фойдаланишда мунтазам давлат назоратини таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ер ресурсларини тизимлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш ишлари етарли даражада самарали бўлмаяпти, дейилади фармон матнида.
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
Фармонга кўра туманлар (шаҳарлар)нинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари этиб, қайта ташкил этилади.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг таклифига кўра, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Фармон матнида жамғарма маблағларининг асосий манбалари қаерлардан шакллантирилиши ва у нималарга сарфланиши санаб ўтилган.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026