Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилгани тўғрисида белги қўйиш бекор қилинади
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётгани сабабли айрим кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди. ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Оила кодексида болалар туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланди.
Ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди. Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим эди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари эди).
Мавзуга оид
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024