Жаҳон | 14:09 / 02.11.2024
4569
2 дақиқада ўқилади

Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади

Бундан ташқари ҳар бир туғилган фарзанд учун катта миқдорда мукофот пули берилади.

Фото: РИА Новости / Анна Раткогло

Хитойнинг Шанси провинциясидаги Люйлян шаҳрида никоҳдан ўтаётган эр-хотинларга, агар келин 35 ёш ёки ундан кичик бўлса, мукофот пули тўланади, деб хабар берди Jiefang Daily газетаси.

2025 йил 1 январдан бошлаб Люйлянда никоҳни рўйхатдан ўтказадиган жуфтликка 1,5 минг юан (қарийб 2,7 млн сўм) тўлаб берилади. Бунда куйов ҳам, келин ҳам биринчи марта турмуш қураётган бўлиши керак.

Шунингдек, 2025 йил бошидан бошлаб шаҳар ҳукумати биринчи фарзанд туғилганда 2 минг юан (3,6 млн сўм), иккинчи фарзанд туғилганда 5 минг юан (9 млн сўм), учинчи фарзанд туғилганда 8 минг юан (14,3 млн сўм) тўлайди. Чақалоқлар Люйлянда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Шаҳар ҳукумати оналикни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва оналик учун қулай жамият яратиш чора-тадбирлари доирасида ушбу тўловларни жорий этди.

Люйлянда 3,4 миллионга яқин аҳоли яшайди. Guancha.cn маълумотларига кўра, 2024 йилда шаҳарда тахминан 16,7 мингта никоҳ қайд этилган.

Январ ойида Reuters 2023 йил охирида Хитой аҳолиси 2,08 миллионга қисқариб, 1,409 миллиардга етганини ёзганди. Бу мамлакат аҳолиси камайиб бораётган иккинчи йил, деб таъкидлади агентлик. Бунга сабаблар орасида “туғилишнинг рекорд даражада пасайиши” ва “COVID-19 туфайли юз берган ўлимлар тўлқини” кўрсатилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди