Ўзбекистон | 10:41 / 24.05.2021
5086
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2020 йил 20 февралдан вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Баҳодир Холиқов 2020 йилдан тайинловга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид