Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон киберспорти халқаро аренага қадам қўймоқда
Ташкил этилганига узоқ вақт бўлмаган Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ўз фаолиятида дастлабки ютуқларга эришишни бошлади. Жумладан, шу йил август ойида Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида кибер спорт йўналиши бўйича Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этадиган бўлди.
Федерация президенти Азизбек Паттаховнинг Kun.uz`га маълум қилишича, Осиё ўйинлари киберспорт мусобақасида иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари вакиллари ўртасида ташкил этилган минтақавий саралаш босқичи якунларига кўра, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси кибератлети Санжар Усмонов Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Жакарта мезбонлик қиладиган Осиё ўйинларида электрон спорт йўналиши бўйича мусобақа тажриба-синов тариқасида илк марта ўтказилмоқда. Катта эҳтимол билан яқин йиллар ичида спортнинг бу тури Олимпиада дастуридан ўрин олади.
Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Осиё виртуал спорт федерацияси (AESF) томонидан электрон спорт йўналишида тан олинган бўлиб, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи каби ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.
Ташкилот яқин вақт ичида ўз фаолияти доирасини янада кенгайтиради. Хусусан, киберспорт фестиваллари, Ўзбекистон лигаси ва кубоги мусобақалари йўлга қўйилиб, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ, профессионал тарзда ўтиши таъминланади.
Айни кунларда ўзбекистонлик кибератлетлар Париж шаҳрида бўладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 08.04.2024
Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди
13:12 / 17.11.2022
Киберспорт бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади
14:30 / 11.11.2021
Видеоўйинлар, стримлар ва киберспорт — йўқотилаётган болалик ёки профессионал касб
15:31 / 26.08.2021