Жаҳон | 08:57 / 20.06.2018
12555
1 дақиқада ўқилади

«Кўнгилни қолдирди». Зайд Раад ал-Ҳусайн АҚШ бўйича баёнот берди

Фото: El Universal

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн маълум қилишича, АҚШнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан чиқиши ҳақидаги хабар «одамнинг кўнглини қолдирди». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Бу ҳам ҳайратланарли, ҳам одамнинг кўнглиги қолдирувчи хабар бўлди. АҚШ ҳозирги вақтда дунёда инсон ҳуқуқлари қандай ҳолатда эканини ҳисобга олиб, Кенгашдан кетиши эмас, балки ундаги ўз иштирокини кучайтириши лозим», - дея ёзди Зайд Раад ал-Ҳусайн.

Аввалроқ, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Қўшма Штатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни тарк этиши ҳақида маълум қилганди. Унинг фикрича, Кенгаш ҳозирги пайтда «иккиюзламачилик ва тамага» тўла. Шунингдек, унинг таъкидлашича, БМТга аъзо давлатлардан биронтаси АҚШни Кенгаш билан «курашда» қўллаб-қувватламади.

Мавзуга оид