Ўзбекистон | 09:14 / 16.02.2018
11243
1 дақиқада ўқилади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказилди

Фото: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти эса Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси президенти девонига институтларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши долзарб йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишдаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда штатлар бирлигини камида икки бараварга қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” журнали таҳририяти” ДУКни тугатиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид