Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро тоифадаги бизнес тренер Ихтияр Досметов ўзининг “Қадам-бақадам” номли китобини кенг оммага тақдим этди
Бизнес ва шахсий ривожланиш бўйича ўзбек тилидаги “Қадам-бақадам” номли китоб бестселлерга айланаётгани ва у йилнинг сўнгига қадар 100 000 нусхада чоп этилиши режалаштирилгани, шунингдек, ҳали нашрдан чиқмасданоқ 10 000 донаси сотилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Бизнесмен, продюсер, халқаро тоифадаги бизнес мураббий, ICC халқаро кастинг маркази асосчиси ва раҳбари Ихтияр Досметов (Ikhtiyar Dosmetov) нинг “Қадам-бақадам” номли илк китоби тақдимоти шу йилнинг 10 октябрида пойтахтимиздаги “HILTON” меҳмонхонасида ўтказилди.

Тантанали равишда бўлиб ўтган тақдимотда юртимизнинг таниқли ишбилармонлари, бизнес вакиллари, машҳур санъаткорлар ҳамда китоб муаллифининг шогирдлари иштирок этди. Ноодатий тарзда бошланган тақдимот ташриф буюрганларда катта таассурот уйғотди. Тадбир аввалида Ихтияр Досметовни илк муаллифлик китоби тақдимоти билан муборакбод этиш ниятида унинг устози, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, шогирдининг ютуқларидан хурсанд эканини билдирди ва қизғин қутлади.
Тадбирга ташриф буюрганларнинг аксарияти муаллифнинг “Қадам-бақадам” онлайн тренинг курси битирувчилари бўлиб, улар учун устози билан жонли кўришиш ўзгача қувонч бағишлади. Ҳар бир шогирд олган илмларини ўз соҳасидаги муваффақиятлари мисолида амалда кўрсатгач, устозга бўлган интилиши ва иштиёқи ошади. Шу кунгача йигирма мингдан зиёд шогирдга устозлик қилаётган Ихтияр Досметовнинг издошлари устозини тақдимот билан табрикладилар ва тақдимотнинг савол-жавоб қисмида ўзларининг бир нечта саволларига жонли тарзда жавоб олдилар.

Тақдимотда муаллиф “Қадам-бақадам” китоби устида ишлаган ижодкорлар ҳамда китоб тарғиботида ўз ҳиссасини қўшаётган ҳамкорларига ўз миннатдорлигини билдириб, ташаккурномалар тақдим этди.
“Инсон ҳаёти давомида қайси касбда фаолият юритиши ёки қандай бизнес билан шуғулланишидан қатъи назар, натижа кўрсатиши муҳим. Шуни унутманг, бутун дунёга бизнинг натижамиз қизиқ. Одамлар ҳаётингизда қандай натижага эришганингизга қараб сизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишади. Ана шу натижаларга қандай етиб келгансиз, бу йўлда нималар қилгансиз, барчасига улгурдингизми ё улгуролмадингиз – бунинг ҳеч кимга қизиғи йўқ. Фақат шогирдлар ё бўлмаса, мухлисларингизда бу нарсага қизиқиш уйғониши мумкин, лекин улар ҳам сизнинг даражангиз ҳамда ютуқларингизга қараб баҳо берадилар ва бу билан фахрланадилар. Натижа – бу ФАКТ! Натижа – бу муваффақиятингизнинг ҳужжати! Агар шу нарсани ўзингиз ҳам тан олсангиз, демак сизда ҳар доим натижа бўлади”
“Қадам-бақадам” китобидан.

Муаллиф таъкидлаганидек, ҳар биримиз ўз натижаларимизга кўпроқ аҳамият беришимиз ва бажараётган ишларимизнинг давоми муваффақиятга эриштирувчи бўлишига ҳаракат қилишимиз лозим. Зеро, энг муҳими ҳам натижаларимиз билан муваффақиятга эришишда!

Ихтияр Досметовнинг “Қадам-бақадам” китобини мутолаа қилиб, сиз нафақат бизнес ва шахсий ривожланиш бўйича билимларга эга бўласиз, балки ундан жой олган коучинг саволларига жавоб ёзиб, ўзингиз мустақил равишда билимларингизни мустаҳкамлаб, муваффақиятга эришиш сирларини қадам-бақадам ўрганиб боришингиз мумкин.

Китоб тақдимотининг тўлиқ видеоси:
Ушбу ҳавола орқали ҳозирнинг ўзида китобни харид қилинг ва ёрқин келажак сари олға қадам босинг!
Китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:
+998983009979 Турсунов Абдуғофур
Telegram: https://t.me/Abdugafur
+998972150255 Абдураҳмонова Нигорахон
Telegram: https://t.me/Nigorxon
Бот орқали буюртма қилиш👇
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:23 / 05.11.2025
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
11:53 / 22.10.2025
Ўзбек ёшлари учун катта совға: “Минг китоб” лойиҳаси дастлабки 27 та китобни тақдим этди
20:42 / 18.10.2025
Инсон эмас, инсонийлик ўлганда ҳақиқий жиноят содир бўлади
14:47 / 16.10.2025