Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
Сўнгги тадқиқотларга кўра, дунёни шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин: бири — китоблар ҳаётнинг ажралмас қисми бўлган жойлар, иккинчиси — китоблар чанг босиб ётадиган ҳудудлар.
World Population Review портали маълумотларига кўра, китобхонлик бўйича пешқадамлар қаторида Қўшма Штатлар бор. Бу ерда ҳар бир киши ўртача йилига 357 соатни ўқишга сарфлаб, тахминан 17 та китобни “ютиб юборади”. Таққослаш учун, рейтингни якунлаб турувчи Афғонистонда йиллик учта китоб учун америкаликнинг ўн етти китобга кетказадиган вақтига яқин муддат сарфланади.
Фахрий иккинчи ўрин — Ҳиндистонники: 16 та китоб ва 352 соат ўқиш. “Бронза” эса Буюк Британия аҳолисига насиб этган. Топ-5ликка Франция ва Италия ҳам кирган. Французлар ҳафтасига тахминан 5 соат 50 минут ўқийди — бу йилига 305 соат демакдир. Италияликлар дунёда ўқишга шайдолик бўйича бешинчи ўринда туради, улар ҳафтасига 5 соат 20 минутни китобга бағишлайди — йиллик ҳисобда 278 соат.
Россияликлар рейтингда олтинчи поғонада. Мамлакат аҳолиси йилига ўртача 11 та китоб ўқийди ва босма сўзга 223 соат ажратади.
Китобга энг кам эътибор бериладиган мамлакатлар рўйхатининг охирида Афғонистон, Бруней, Покистон, Саудия Арабистони ва БАА жой олган
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026