Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортиқхўжаев мухбирга: «Kun.uz МЧЖми ёки давлат ташкилоти? Биласизми бир кунда нечта МЧЖ ёпилиб, нечтаси очилади?»
Тошкент шаҳар ҳокими Kun.uz мухбири Илёс Сафаров билан суҳбатда сайт ва журналистлардан кўра шаҳар аҳолиси истаклари устун эканини айтиб, минглаб ташкилотлар очилиб, ёпилиб кетишини эслатди. Шунингдек, блогер Никита Макаренко билан баҳслашди.
Фото: Kun.uz
13-14 феврал кунлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги монументал санъат ёдгорликлари рўйхатига киритилган космонавт Владимир Жонибеков бюсти атрофидаги гранит плиталари кўчириб ташланганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар Маданий мерос агентлиги воқеа бўйича муносабат билдириб, ҳудуднинг демонтаж ишлари рухсатсиз бошланганини маълум қилди.
15 феврал куни Kun.uz мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида мажмуа ҳудудида бўлди.
Ўрганиш давомида ҳудудга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайт мухбирига интервьюсида ўзи учун ОАВ, хусусан, Газета.uz ва Kun.uz’дан кўра, маҳаллий аҳолининг ҳурмати қадрли экани ҳақида гапирган.
«10 кун сабр қилинглар. Ҳозир айлантириб нима қиласиз? Журналистсиз, биламан... Агар ҳозир ҳайп қилмоқчи бўлсангиз, юринг, мен сизга кўп ҳайплар... Агар менинг устимдан ёзмоқчи бўлсангиз ёки бошқа иш қилмоқчи бўлсангиз, юринг, мен сизга кўп нарсаларни кўрсатиб бераман.
Ҳозир буларни оляпсиз-у, битгандан кейин ҳам келиб оласиз. Агар ёмон бўлса, Ортиқхўжаев бузибди буни деб айтасиз. Яхши бўлса, яхши қилибди, барака топсин деб айтасиз.
Президентимизнинг топшириқларини бажарибди, инсонлар билан гаплашибди, аҳоли рози бўлибди, деган гапни ёзасиз. Розимисиз?
Мен Газета.uz’дан ҳам, Kun.uz’дан ҳам кўра, маҳаллий аҳоли, шаҳримиз халқининг ҳурматини қадрлайман, улуғ кўраман.
Kun.uz бугун бор, эртага йўқ. Тўғрими? Сизлар битта МЧЖми? Бир кунда 3 минг МЧЖ ёпилиб, 3 мингтаси очиляпти. Лекин миллат мана шу ерда яшайди», – дейди у.
Ҳоким шундан сўнг ҳудудда бўлиб турган блогер Никита Макаренко билан ҳам мулоқотга киришади.
Ҳоким: Лойиҳани биласанми?
Блогер: Ҳа. Нима учун лойиҳа жамоатчиликка эълон қилинмади?
Ҳоким: Шундай лойиҳалар бўладики, уни жамоатчиликка эълон қиламиз, баъзиларини эса эълон қилиш шарт эмас. Маҳаллий аҳоли билан гаплашиладиган масалалар ҳам бўлади. Маҳаллий аҳоли илтимосларига қараб биз ўша ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб борамиз. «Общественность» деганда сиз кимни тушуняпсиз?
Блогер: Қонунларимиз бўйича сиз ҳаммага эълон қилишингиз керак. Энг камида одамлар (таъмирлаш ҳақида) билишлари ва безовта бўлмасликлари учун. Маданий мерос экспертлари қани? Сиз ҳатто улар билан ҳам ҳисоблашмагансиз.
Ҳоким: Мен 15 кун сабр қил дедим.
Блогер: Сиз 15 кунда ёдгорликни йўқ қиласиз. Бу ерда нима қилаётганингизни биз қаердан билайлик?
Ҳоким: Никита, йўқ қилган бирорта жойимни айтгин.
Блогер: Стела қурмоқчи бўлганингизда «Мовий гумбазлар» боғини қандай ҳимоя қилган эдик?
Ҳоким: Йўқ қилдимми?
Блогер: Ўша ерда қурмоқчилигингизни айтгандингиз. Қуришни хоҳладингиз, биз эса курашдик ва ютдик. Тошкентда муаммо жуда жиддий.
Ҳоким: Қаерни йўқ қилганимга битта мисол келтир.
Блогер: Эски шаҳар. Зарқайнар маҳалласи...
Суҳбат шу тарзда давом этади.
Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2025
Собиқ “Тоштурма” ҳудуди тадбиркорга бериб юборилгани маълум бўлди. У ер хиёбон бўлиши керак эди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024